UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0

19 фев 10:56
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкент “Катта Дубулға” турнирига тайёргарликдаги муаммолар ўрганилди

Пойтахтимиз илк бор мезбонлик қиладиган дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирига ҳам тобора яқинлашиб келяпмиз.

Ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Халқаро дзюдо федерацияси мезбонларга мусобақани ташкил қилиш билан боғлиқ бир қатор жиддий талабларни қўйган. 

Бугун Миллий олимпия қўмитасида ана шундай ташкилий масалалар, ечимини кутаётган муаммолар ўрганилди. Йиғилишни МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов олиб борди. Унда, шунингдек, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон дзюдо федерациясининг бошқа вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Халқаро федерация қўйган талабга кўра, делегатлар яшайдиган меҳмонхоналар бошқа меҳмонларни қабул қилмаслиги, ходимлари барча карантин талабларига мос равишда фаолият олиб бориши керак. 

Шунингдек, спортчиларнинг машғулот ўтказиши учун барча меҳмонхоналар зарур татами ва тренажёр заллари билан қопланган бўлиши шарт. Азизжон Камилов йиғилишда мазкур масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, ушбу йўналишда шуғулланаётган мутасаддиларга ўз ишларига масъулият билан ёндашишларини сўраб қолди. 

Йиғилишда мусобақанинг трансляция жараёнини ташкил қилиш, маҳаллий ОАВ учун матбуот анжумани ўтказиш, транспорт таъминоти, турнирда курашадиган спортчиларимизнинг тайёргарлиги каби йўналишларда ҳам тегишли топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг