UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0 13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0 12:43Жервонта "Танк" Дэвиснинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 12:22"Барселона" Левандовски билан янги шартнома имзолашга тайёр, фақат битта шарти бор 0 12:01Naiza FC 59. Қозоқ ва ўзбек ММАчилари ўртасидаги жангда кутилмаган натижа 0 11:40Дарья Касаткина Мадрид WTA 1000 турнири учинчи босқичига чиқди 0 11:19Луисвиллдаги UFC турнирининг co-main event жанги тасдиқланди 0 10:58Киллиан Мбаппенинг "Реал"даги маоши маълум 0 10:37Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда жанг ўтказади 0

02 мар 10:12
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкент "Катта Дубулға" турнирининг биринчи кунидан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчимиз + ЖАДВАЛ

Пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирда медаллар жамғариш бўйича Франция терма жамоаси етакчилик қилмоқда.

Бўлажак Олимпиада мезбонлари мусобақанинг биринчи куни 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Иккала тиллани ҳам терма жамоага франциялик аёл дзюдочилар тақдим этишган. Амандин Бушар ва Присилла Гнето шарафига "Ҳумо Арена"да Франция мадҳияси икки бор янгради. 

Иккинчи ўриндан Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан жой олган. Қашқадарёлик Достон Рўзиев -60 кг вазн тоифасида тенгсиз бўлди, турнир кашфиётига айланган Гулҳаё Жўраева финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, фаолиятида илк бор кумуш медалга сазовор бўлди. 

Кучли учликка Тожикистон терма жамоаси якун ясаб берган. Кеча Нурали Эмомали -66 кг вазнда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг