UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0

04 мар 17:36
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкент “Катта Дубулға” турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизда ўтказилаётган дзюдо бўйича Тошкент “Катта Дубулға” мусобақасининг иккинчи кун дастури доирасида расмий очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов, Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер, Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этди. 

Маросимда сўзга чиққан расмийлар иккинчи бор юртимизда ўтказилаётган ушбу мусобақанинг аҳамияти, ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватлаётганини алоҳида урғулашди. 

"Маълумки, Халқаро дзюдо федерациси ва Ўзбекистон ўртасида бир неча йилдан бери яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган, - дея сўз бошлади О.Абдураҳмонов. - Яқин 10 йилдан бери Тошкент дзюдо оламидаги нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиб, халқаро федерация ишончини оқлаб келмоқда. Хусусан, 2022 йилнинг 6-13 октябрь кунлари ўтказилган катталар ўртасидаги 35-Жаҳон чемпионатини бутун дунё катта қизиқиш билан кузатиб борди. Унда ўзбекистонлик дзюдочилар 2 та олтин медалга сазовор бўлиб, юртимиз спорти тарихида янги солнома очгани бизни янада мамнун қилди. 

Энг муҳими, шахсан ҳурматли Президентимиз Жаҳон чемпионати мобайнида Давлат Бобоновнинг финал беллашувини томоша қилиш учун ташриф буюрганлари, тақдирлаш маросимида иштирок этганлари, қолаверса, ушбу спортни янада ривожлантириш бўйича алоҳида Қарор қабул қилганлари ўзбек спортида дзюдо қанчалик муҳим ўрин тутишини кўрсатмоқда. Мазкур мусобақада иштирок этаётган Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев каби номлар бугунги кунда юртимизда улғайиб келаётган ёш авлод вакилларининг чинакам қаҳрамонига айланиб улгурди. Умид қиламизки, Муҳтарам Юртбошимизнинг қўллаб-қувватлаши билан яқин йиллар давомида бу каби полвонларимиз сафи кенгайиб, Олимпия ўйинлари чемпионлари етишиб чиқади". 

IJF президенти Мариус Визер ҳам сўзга чиқди:

“Азиз меҳмонлар ва мезбонлар, барчангизни дзюдо оиласи ва ўз номимдан табриклашга ижозаат бергайсиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг дзюдо спортини ривожлантириш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларидан мамнунмиз. Биламизки, Ўзбекистон бой тарихга, маданиятга эга мамлакат. Мусобақанинг барча иштирокчиларига омад тилайман ва Тошкент “Катта Дубулға” мусобақасини очиқ деб эълон қиламан”, – деди Мариус Визер. 

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳамда Халқаро дзюдо федерацияси мадҳиялари янгради ҳамда финал беллашувларига старт берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг