UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

16 окт 11:12
Янгиликлар

Шахмат

“Тошкент кузи” мусобақаси старт олди

Халқаро Шахмат академиясида Ўзбекистон Шахмат федерацияси, Халқаро Шахмат академияси ва “Марказий Шахмат клуби” ҳамкорлигида анъанавий “Тошкент кузи” шахмат турнири старт олди.

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 200 га яқин иштирокчи қатнашмоқда. Мусобақа 9 кун давом этиб, 9 турдан иборат. Якунда мусобақа ғолиблари рейтинг очколари шу билан биргаликда пул мукофотларига эга бўладилар.

Иштирокчилар “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинишган. “Б” гуруҳда 2006 йилда туғилган ёки 2006 йилдан кичик иштирокчилар қатнашишса, “А” гуруҳда рейтинг баллар олиш имконияти бор ва унда ёш чегараси белгиланмаган.

“А” гуруҳдагилар учун ҳар бир партия якунигача 90 дақиқа вақт берилади ва ҳар бир юришга 30 сония қўшилади. “Б” гуруҳда эса партия сўнггигача 90 дақиқа берилади, аммо ҳар бир юриш учун алоҳида вақт қўшилмайди.

Ғолиблар 23 октябрь куни Халқаро Шахмат академияси биносида тақдирланадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг