UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0

11 мар 18:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкент профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади: бугун ушбу шоуга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди + ФОТО

Тошкент шаҳри 3 апрель куни катта спорт байрамига мезбонлик қилади.

Ўша куни пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена"да профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида икки йўналишда жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли WBA/IBF камарини япониялик даъвогар Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилади. Бундан ташқари жанг оқшоми доирасида Ҳасанбой Дўсматов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов, Иқболжон Холдоров ҳамда Миразизбек Мирзаҳалилов каби боксчиларимиз ҳам рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

"Яқинда мамлакатимизда дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказдик. Буни Халқаро дзюдо федерацияси мутасаддилари ҳам алоҳида эътироф этишди. Эндиликда биз профессионал бокс кечасини ташкил этмоқчимиз. Раҳбарият томонидан мана шундай спорт тадбирлари орқали юртимизда спорт оммавийлигини янада ошириш талаби қўйилган. МОҚнинг мақсадларидан бири аҳолини спортга қизиқтириш, ёшларни спортга жалб қилишдан иборатдир. Шуларни инобатга олган ҳолда боксчимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳимоя жангини Ўзбекистонда ўтказиш борасида келишувга эришдик", - деди МОҚ бош котиби Ойбек Касимов.

"Бу кун ўзбек спорти тарихига алоҳида қайд этилади. Чунки мамлакатимиз ҳали бу даражадаги профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилмаган. Ишонамизки, юртимиз жаҳонга машҳур "Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси билан ташкил этилаётган ушбу шоуни юқори савияда ўтказади", - деди тадбир аввалида Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев.



Анжуман давомида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олишди. 


Аренага кириш ва трансляция



"Пандемия ҳали якунига етмаганлигини ҳисобга олиб, 12 минг кишини ўз бағрига сиғдира оладиган "Ҳумо Арена"га 6 минг нафаргача мухлис киритилади. Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга ҳам иш олиб борилмоқда.

Трансляция? Ҳозирда жанг оқшомини Ўзбекистонда намойиш этиш бўйича "Спорт" ҳамда "Зўр ТВ" телеканали билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу борада якуний қарорга келингач, эълон қилинади", - деди МОҚ департамент директори Алишер Каримов.



Миразиз Мирзаҳалилов ҳам профессионал шартнома имзоладими?

"Боксчиларимизнинг аксарият қисми "Мир Бокса" компанияси билан ҳамкорлик қилади. Қолганлар қатори Миразиз ҳам ушбу компания билан музокаралар ўтказмоқда. Жангга яқин бу бўйича ишлар якунига етказилади".


Жанг оқшомига мартабали меҳмонлар таклиф қилинган. Тошкентда Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтади

Мазкур жанг оқшомига AIBА президенти Умар Кремлёв, Осиё бокс конфедерацияси Анас Отаиба бошчилигидаги делегация вакиллари келишади. Яна қўшимча маълумот сифатида шуни айтишимиз мумкинки, ушбу ташриф доирасида Тошкентда Осиё бокс конфедерациясининг Ижроқўм йиғилиши ҳам ташкил этилади. Яхши биласиз, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Джетибаевич Полатов мазкур Ижроқўм аъзоси, шунингдек Осиёда боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари ҳисобланадилар", - деди Ўзбекистон бокс федерацияси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Миршоҳид Тиллабоев.

Анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. 


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати



Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
12 мар 13:41:45
Milanist
Qaerda boks kechasi uyushtirilsa mezbon jangchilar koʻp chiqish qiladi, nima uchun?
   
11 мар 19:58:17
Sherzod Akbarov SherZone
Чипта хакида маълумот беринг! iticket.uz да хали чикмаган
   
11 мар 19:45:39
Baxriddin Abdullayev
Билетлар качондан чикади
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг