UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

24 мар 21:39
Янгиликлар

Самбо

Тошкент самбо бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Теглар :  Самбо
Бугун, 24 март куни Москва шаҳрида ўтказилган Халқаро самбо федерацияси ижроқўм йиғилишида ушбу қарорга келинди.

Самбочилар учун йилнинг энг муҳим мусобақаси ҳисобланадиган жаҳон чемпионати Ўзбекистон пойтахтида 12-14 ноябрь кунлари ўтказилади. 

Аввалроқ, ушбу жаҳон чемпионати мезбони сифатида Москва шаҳри эълон қилинганди. Бироқ, Спорт арбитраж суди (CAS) қарори сабаб Россия икки йил давомида жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинлари ўтказиш учун даъвогарлик қила олмайди. Шу сабабли, Халқаро самбо федерацияси ва Россия самбо федерацияси ушбу мусобақани бошқа мамлакатда ўтказиш қарорига келишди. 

"Биз жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Ўзбекистон самбо ассоциациясидан таклиф олдик. Тошкентда 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинлари ўтказилишини ёдда тутган ҳолда, ушбу мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш имкониятини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман", - деди йиғилиш давомида Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков. 

Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев эса самбо бўйича жаҳон чемпиони Тошкент учун ёшлар Осиё ўйинлари учун ўзига хос синов вазифасини бажаришини таъкидлаб ўтди. 

"2025 йилда Ўзбекистонда илк маротаба ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари ўтказилади. Шу сабабли, ушбу мусобақада Осиё Олимпия Кенгаши вакиллари ҳам қатнашишади. Мусобақа ёшлар Осиё ўйинлари учун тест турнир вазифасини бажаради".

Осиё самбо уюшмаси раҳбари шунингдек, жаҳон чемпионатининг ташкилий қўмитаси мусобақа қатнашчиларига виза билан боғлиқ масалаларда ҳам ёрдам кўрсатилишини айтиб ўтди. 

"Пандемия билан боғлиқ юзага келган қийин вазият сабаб, Ўзбекистонда элчихонаси йўқ мамлакатларга виза билан боғлиқ кўмак берилади. Улар аэропортнинг ўзидаёқ виза олишлари мумкин бўлади. Элчихонаси бор мамлакатлар учун эса виза бериш жараёни тезлаштирилади. Бу мусобақа қатнашчиларининг сони янада ошишига хизмат қилади", - деди Аламжон Муллаев. 

Шу тариқа, Тошкент шаҳри бу йил самбо бўйича икки йирик мусобақага мезбонлик қилади: биринчиси июнь ойида Осиё чемпионати бўлса, иккинчиси ноябрь ойида жаҳон чемпионатидир. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг