UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

18 мар 17:46
Янгиликлар

Енгил атлетика

Тошкент шаҳри халқаро марафонга тайёр!

24 март куни пойтахтимизда I халқаро Тошкент ярим марафони бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкиллаштирилаётган марафон олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

 Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Шарифжон Мўминжонов ва бошқалар мамлакатимизда олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турларини аҳоли ўртасида янада оммалаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бунинг натижасида ёш спортчиларимиз камол топиб, нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиляпти.

 I халқаро Тошкент ярим марафонида дунёнинг 23 давлатидан келган 200 дан ортиқ профессионал атлетлар иштирок этади.

Шунингдек, мусобақада ҳаваскорлар 5 километр масофага, имконияти чекланганлар эса 1 километр масофага югуришлари режалаштирилмоқда.

Таъкидланганидек, I халқаро Тошкент ярим марафони доирасида турли халқ сайиллари ўтказилади. Хориждан келган спортчилар Ўзбекистоннинг урф-одат, анъаналари билан танишади, миллий таомларимизни татиб кўради.

Бирини ўриндан 8-ўрингача етиб борган спортчилар 12 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача пул мукофоти, диплом ва медаллар билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг