UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

26 дек 17:57
Янгиликлар

Самбо

Тошкент шаҳрида янги самбо зали очилди, самбочи болакайлар учун спорт байрами ташкил этилди + ФОТО

Теглар :  Самбо
Пойтахт Тошкентда самбо ихлосмандлари шуғулланишлари учун янги зал фойдаланишга топширилди.

Ички Ишлар вазирлиги қошидаги 1-академик лицейда махсус самбо зали ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан мазкур янги залда кичик ўсмирлар ўртасида очиқ чемпионат ташкил қилинди. 

Унда "Чорвоқ", "Динамо", "Бука", "Миробод", "Локомотив", шунингдек Ички ишлар вазирлигига қарашли иккита академик лицейдан жамоа иштирок этди. Мусобақада самбочилар 15 та вазн тоифасида беллашишди. Турнир якунига кўра ғолиб ва совриндорлар тақдирланди. 

Эътиборлиси, мусобақа якунлангач самбочи болакайлар учун махсус икки қаватли автобусларда шаҳар бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Шаҳримизнинг диққатга сазовор бўлган жойларига ташриф болакайлар хотирасида бир умр ёдда қолишига шубҳамиз йўқ. 

Ўз навбатида биз янги самбо зали фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз ва бу ердан янгидан-янги чемпионлар етишиб чиқишига тилакдошмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг