UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0

06 июн 08:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкент вилояти ҳокими соврини учун мусобақада ЎзДЖТСУ талабалари тенгсиз

Бугун Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида бокс бўйича “Тошкент вилояти ҳокими соврини” учун мусобақаси якунланди.

Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти финал жангларини бевосита кузатиб борди. Тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети раҳбарияти ва Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Мусобақа якунида сўзга чиққан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев жорий йилнинг 24-31 май кунлари Дубай шаҳрида ўтказилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида зафар қозонган боксчиларимизни, уларнинг мураббийларини ва Ўзбекистон бокс федерациясини Осиё чемпионатидаги яна бир муваффақият билан самимий табриклади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов фахрий профессор унвони билан тақдирланди. Тантанали маросимда университет ректори, Маҳмуджон Болтабаев Марат Қурбоновга фахрий унвонни топширди.

Шундан сўнг спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Эркаклар ўртасида ташкил этилган турнирда жами 10 та медаллар жамланмаси ўйналди. 

“Тошкент вилояти ҳокими соврини” мусобақасида совриндор бўлган боксчилар:

Олтин:

49 кг: Абдумажид Маннопов (Фарғона вилояти);

52 кг: Санжар Вахобов (Қашқадарё вилояти);

57 кг: Дилшод Абдумуродов (Сурхандарё вилояти);

60 кг: Шунқор Абдурасулов (ЎзДЖТСУ);

63 кг: Руслан Абдуллаев (ЎзДЖТСУ);

69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов (ЎзДЖТСУ);

75 кг: Хавасбек Асадуллаев (Андижон вилояти);

81 кг: Темур Мержанов (Тошкент вилояти);

91 кг: Жўрабек Тоштемиров (ЎзДЖТСУ);

+91 кг: Абдулла Худорганов (Тошкент вилояти).


Кумуш:

49 кг: Шодиёр Мелиқўзиев (Фарғона вилояти);

52 кг: Иброҳим Ишчанов (Хоразм вилояти);

57 кг: Дилшод Абдувалиев (ЎзДЖТСУ);

60 кг: Айдос Тагайбаев (Тошкент вилояти);

63 кг: Озод Тўхтаев (Тошкент вилояти);

69 кг: Ҳалимбек Утегенов (Бухоро вилояти);

75 кг: Зокир Мадиев (Тошкент шаҳар);

81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (РОЗК);

91 кг: Абдулла Ражабов (Тошкент вилояти);

+91 кг: Шаҳзод Сулейманов (Тошкент шаҳар).


Бронза:

49 кг: Соҳибжон Содиқжонов (ЎзДЖТСУ);

49 кг: Аброрбек Абдусаломов (Андижон вилояти);

52 кг: Фазлиддин Мамасолиев (ЎзДЖТСУ);

52 кг: Самандар Юсупов (Фарғона вилояти);

57 кг: Мирзабек Мирзахалилов (Фарғона вилояти);

57 кг: Умид Жўраев (Бухоро вилояти);

60 кг: Муҳриддин Бақоев (Бухоро вилояти);

60 кг: Бекзод Турдиалиев (Наманган вилояти);

63 кг: Сардор Аширов (Жиззах вилояти);

63 кг: Айбек Тулегенов (Қашқадарё вилояти);

69 кг: Шерзод Хабибов (ЎзДЖТСУ);

69 кг: Тимур Саидов (Тошкент шаҳар);

75 кг: Наво Тамазов (Тошкент вилояти);

75 кг: Темур Садуллаев (ЎзДЖТСУ);

81 кг: Фурқат Шомуратов (Қорақалпоғистон  Республикаси);

81 кг: Азимжон Эргашев (Наманган вилояти);

91 кг: Амиршоҳ Самадов (Бухоро вилояти);

91 кг: Омад Юсуфжонов (Андижон вилояти);

+91 кг: Зафар Бозоров (Бухоро вилояти);

+91 кг: Шаҳжаҳон Абдуллаев (Андижон вилояти).

Энг кўп медаль Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети терма жамоаси аъзоларига насиб этди (4 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза). Умумий рейтингда биринчи ўринни эгаллашди.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг