UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

05 мар 09:29
Янгиликлар

Кураш

Тошкент вилояти жамоаси “Кураш маликалари кубогини”ни қўлга киритди

Теглар :  Кураш
Кеча 4 март куни пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида кураш бўйича хотин - қизлар ўртасида илк бор “Кураш маликалари кубоги” Республика мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, миллий қадриятларимиздан бўлмиш курашни янада ривожлантириш, жаҳон спорт оламида обрусини юксалтириш, хотин-қизлар ўртасида  курашнинг  оммавийлигини ошириш мақсадида ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилди.   

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан бешта вазн тоифасида (48кг., 57 кг., 63 кг., 70 кг., +70 кг.,) 75 нафар курашчи хотин-қизлар жамоавий беллашувларда ғолиблик учун кураш тушишди.

Кураш мухлислари билан тўлиб тошган  “Универсал” спорт саройида  кураш ҳар қачонгидан-да ўзгача тарзда  ўтди.  Жамоаларнинг ғолибликка бўлган зўр иштиёқи туфайли полвон маликаларнинг ҳар бир чиқиши, кураш тушишлари шиддатли тус олди. Куннинг биринчи ярмида мухлислар   жамоаларнинг ярим финалга қадар баҳсларига гувоҳ бўлишди. Ярим финалга Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Тошкент ва Самарқанд вилояти маликалари етиб келишди. Куннинг иккинчи ярмида ярим финал ва финал беллашувлари ўказилди. Ундан аввал эса мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкиллаштирилди. Дастлаб, маросимда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Миллий Олимпия Қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов,  Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсуповлар барчани ушбу илк мусобақа билан  қутлар экан, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида  жисмоний тарбия ва спортга, миллий спорт турларига, хусусан, миллий курашга  қаратилаётган юксак эътибор ҳақида тўхталиб, барча курашчи - хонимларга омад тилашди. Эл ардоғидаги санъат усталари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлари, жажжи қизалоқларнинг рақс томошалари кўнгилларга завқ-шавқ бағишлади.  

Шундан сўнг яна кураш бошланди. Энди юқорида айтиб ўтилган тўрт жамоа иккига бўлиниб, финал сари бор маҳоратларини ишга солишди. Кураш даврасига дастлаб, Сурхондарё ва Тошкентлик курашчи –маликлар таклиф этилди. Ушбу жамовий курашда сурхондарёлик полвонларнинг қўли баланд келиб, 3:2 ҳисоби билан финалга йўл олди. Иккинчи ярим финалда Самарқанд ва Тошкент вилояти жамоалари тўқнаш келишди. Бу жамоалар ўртасидаги  натижа ҳам 3:2 ҳисоби билан қайд этилди ва  Тошкент вилояти жамоаси финалга кўтарилди. Финал.Ҳал қилувчи беллашувларда Тошкент вилояти курашчилари мусобақага пухта тайёргарлик кўрган шекилли, рақиблари бўлмиш Сурхон жамоасини яна 3:2 натижасига кўра мағлуб этиб, ғолибликни тантана қилишди. Демак, ғолиб ва совриндор жамоаларнинг вакилалари билан танишамиз.

Биринчи ўрин (Тошкент вилояти )

-48 кг. Савринсо Абдуллаева

-57 кг.Зарнигор Раҳмиддинова

-63кг. Маликахон Қаххарова

-70 кг. Мамлакат Султонова

 +70 кг. Фотима Қурбонбоева

Иккинчи ўрин (Сурхондарё вилояти)

-48 кг.Мохинур Мўминова

-57 кг. Ирода Мамашаева

-63 кг. Шоҳиста Назарова

-70 кг. Мингдона Чориева

+70 кг. Юлдуз Мухаммадиева

Учинчи ўрин (Тошкент шаҳри)

48 кг. Зуҳра Ҳаитбоева

-57 кг. Ситора Элмуродова

-63 кг. Севинч Исоқова 

-70 кг. Хожинисо Камолиддинова

+70 кг. Санеайим Эркинбаева

Учинчи ўрин (Самарқанд вилояти)

-48 кг. Жасмина Владимирова

-57 кг. Гулноза Зияева

-63 кг. Машҳура Пардаева 

-70 кг. Сарвиноз Эсонова -70 кг.

+70 кг. Гулмира Исматова

Мусобақалар якунига етгач, кучли учликдан жой олган курашчи маликаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Фахрли биринчи ўринни эгаллаган Тошкент вилояти жамоасига “Кураш маликалари кубоги”, диплом, медаль ва 50 000 000 (Эллик миллион) сўм пул мукофоти топширилди. Иккинчи ўринни қўлга киритган Сурхондарё  жамоаси диплом, медаль ва 30 000 000 (Ўттиз миллион) сўм мукофоти билан тақдирланишди. Учинчи ўринни банд этган Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти жамоаларига диплом, медаль ва 10 000 000 (ўн миллион) сўмдан пул мукофотлари берилди. Бундан ташқари  хотин-қизлар ўртасида турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар   аниқланди.

“Энг моҳир кураш маликаси” – Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё)  

“Энг яхши аёл ҳакам” – Севара Деҳқонова (Фарғона) 

“Энг яхши қизлар мураббийси”- Умида Матякубова (Тошкент ш.)

“Энг яхши аёллар мураббийси” – Манзура Турсунова (Сурхондарё) 

“Энг фаол ташкилотчи аёл” – Зулхумор Рўзиева (Тошкент ) 

“Хорижлик кураш фидойиси – Сонг Хенг (Жанубий Корея)

“Курашнинг фидойи санъаткори” – Гулбаҳор Эрқулова (Тошкент)

 Мазкур номинацияларни қўлга киритган хотин –қизлар ҳам ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг