UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0

04 июн 12:39
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкент вилоятида ҳам веломарафон ўтказилди

Қуйичирчиқ туманида “3 июнь - Бутунжаҳон велосипед куни”га бағишлаб “Соғлом оила-жамият бойлиги” шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.

2018 йилнинг 3 июнь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида “Соғлом оила-жамият бойлиги” мавзусида веломарафон бўлиб ўтди. 3-июнь Халқаро велосипедчилар кунига кунига бағишлаб ташкил этилган мазкур веломарафон Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Тошкент вилояти ташаббуси билан ўтказилди. Мусобақа уч ёш тоифасида  ташкил этилди.
Биринчи тоифадан 18 -30 ёшли хотин-қизлар ўрин олган бўлсалар, 31-45 ёшли иштирокчилар иккинчи тоифага ажратилишди. Учинчи ёш тоифасини эса ёши 45 дан ошган аёллар ташкил этиб беришди. Марафонда нафақат профессионал спортчилар, балки Қуйичирчиқ туманида патронаж хизматини олиб бораётган оддий ҳамширалар ҳам иштирок этишди.
Аслида мазкур веломарафонни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад хотин-қизлар ўртасида фаол ва соғлом турмуш тазини тарғиб қилиш, уларни жисмоний камолотга етказиш, иштирокчилар спорт маҳоратини ошириш, экологик жиҳатдан уларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат эди.  

Қуйичирчиқ туманининг Ойдинобод МФЙ Оққўрғон кўчаси бўйлаб жами 2,5 км масофага ўтказилган марофонда Қуйичирчиқ ва унга яқин худудлардаги туманлардан 120 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди.


Натижалар қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:

18-30 ёшли хотин-қизлар ўртасида :

1. Абдумажидова Наргиза
2. Жуманиёзова Дилноза
3. Қаҳрамонова Ситора

31 – 45 ёшли аёллар ўртасида:  

1.Норқулова Элеонора
2.Душанбоева Севдо
3. Жиянкулова Азиза


45 ёшдан катта аёллар ўртасида:

1. Имомбердиева Жанар
2. Калибаева Нурзода
3. Тожибоева Насиба.

“Ғалабага бўлган интилиши учун”: Рашидова Юлдуз

“Энг фаол аёл пойгачи”: Тўраева Наргиза

“Энг ёш аёл пойгачи”: Ҳайдарова Шаҳло

“Энг маҳоратли пойгачи”: Раҳматова Дилбар

“Энг ёши улуғ пойгачи”: Раҳимова Мухтабар

Веломарафон якунида ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси – Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Тошкент вилояти бўлими раиси Озода Парпибоева ҳамда Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Нурматова Мукаррамлар иштирок этиб, ғолибларни қутлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг