UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

07 фев 14:39
Янгиликлар

От Спорти

Тошкент вилоятида от спортини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Теглар :  От спорти
Кейинги йилларда мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, ушбу спорт турини аҳоли ўртасида кенг оммалаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 февралдаги ПҚ-4194-сон “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ от спорти базалари ташкил этиш ва мавжудларидан оқилона фойдаланиш қўйилди.

Тошкент вилояти якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошида ҳам от спорти билан мунтазам шуғулланиш учун шароит мавжуд бўлсада, бу ерда малакали мураббий ва спортчиларга бўлган шароит талаб даражасида эмас эди.

Шу боисдан Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи томонидан вилоятда от спорти билан шуғулланувчилар сонини ошириш ва яқин келажакда ушбу спорт тури бўйича маҳоратли спортчилани етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бошқарма бошлиғи Комилжон Адилов якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошидаги от спорти базасинининг бугунги ҳолатини ўрганган ҳолда бу ердаги малакали мутахассислар билан учрашди.

Учрашувда керакли кадрларни жалб этиш ва уларни муносиб рағбатлантириш масалаларини муҳокама қилди ва ИБЎСМда от спорти бўйича меҳнат қилаётган ҳар бир мутахассисга бошқарманинг қимматбаҳо совғаларини топширди.

Шунингдек, бошқарма томонидан мураббийлар ва спортчилар учун махсус спорт формалари тақдим этилди. Умид қиламизки, тез орада бу каби ислоҳотлар ўз самарасини бериб, халқаро майдонларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиладиган қатор спортчилар етишиб чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг