UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0 13:24U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда 0 13:03Али Абдель-Азиз 2024 йилда кимлар UFC чемпиони бўлиши мумкинлигини айтди 0 12:42Алекс Перейра ўзини Исраэль Адесанья билан таққослади 0 12:11Хоккей. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси икки карра Осиё ва Океания кубоги соҳибига айланди! 0

15 апр 13:57
Янгиликлар

Гимнастика, Фотогалерея

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди.

16 апрелга қадар давом этадиган мусобақада 31 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боради. Мусобақа дастурига кўра, кеча ҳалқа ва тўп билан машқлар бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтди. 

Жамоавий баҳсларда Эстония, Озарбойжон, АҚШ, Австрия, Германия, Туркия, Қозоғистон, Финляндия, Хитой,Ўзбекистон каби давлатлар ўз дастурларини намойиш этдилар. Ҳакамлар ҳайъатининг якдил қарорига кўра, 1-ўрин Хитой (34,45 балл), 2-ўрин Германия (29,60 балл) ва 3-ўрин Ўзбекистон (29,05 балл) гимнастикачиларига насиб этди.

Жаҳон кубоги баҳсларида мамлакатимиз шарафини Тахмина Икромова ҳамда Ёсмина Раҳимова яккалик, Екатерина Фетисова, Рухшона Деҳқонова, Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзова, Мумтоза Исъҳоқзода, Иродахон Содиқова гуруҳ машқида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.  

Кечки дастурдан сўнг, Жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақалар 16 апрелга қадар давом этади.


Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов, olamsport.com фотомухбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг