UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0

14 фев 19:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

Бокс бўйича навбатдаги Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади.

Бу ҳақида бугун Осиё бокс конфедерацияси маълум қилди.

30 апрель - 7 май кунлари бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида 1977-1998 йилларда таваллуд топган боксчилар иштирок этишлари мумкин.

Ушбу турнир шу йили августда Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун саралаш вазифасини ҳам ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Тошкент ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилган ва турнир ўшанда муваффақиятли ўтганди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Гамбургдаги жаҳон чемпионатига Осиё вакиллари учун 60 та ўрин ажратилган. Хар бир йўналишда 6 тадан лицензия жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ўйналади. Ушбу турнирда Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров каби боксчиларимиз ҳам иштирок этишлари кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 фев 21:20:50
Bek
Мана буни ажойиб спорт байрами деса бўлади. Бу ўзбек бокс мактаби учун қитъа биринчилигида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олиш учун ажойиб имконият. Мазкур қитъа биринчилигида вакилларимиз 10 вазн тоифасида ҳам олтин медал учун ҳаракат қилиши лозим.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг