UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1

07 сен 17:20
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тошкентда Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланди + ФОТО

Кеча, 6 сентябрь куни пойтахтимиздаги "Ашҳобод" боғида Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланди.

Унда ёш ва таниқли қиличбозлар, мураббийлар, МДҲ мамлакатларидан таклиф этилган меҳмонлар, эстрада хонандалари, шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиқар экан, МОҚ Бош котиби яқин йиллар ичида ўзбек қиличбозларини ҳам Олимп шоҳсупасида кўриш ниятида эканлиги ҳақида гапирди.

"Бугунги байрам "Спорт барча учун" шиори остида ташкил қилинмоқда. Ўзбекистон Халқаро қиличбозлик федерациясининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Яқин ўтмишга назар солар эканмиз юртимиздан спортнинг ушбу тури бўйича жаҳон чемпионлари, Олимпия ўйинлари совриндорлари етишиб чиққанига гувоҳ бўламиз.

Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ишончим комилки, бу каби оммавий спорт тадбирларининг ўтказилиши мамлакатимизда қиличбозлик спортини янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тадбир иштирокчиларига омад ва зафарлар тилайман. Ўзбекистонлик қиличбозларни эса яқин келажакда яна Олимп шоҳсупасида кўришдан умидворман", - деди Жасур Матчанов.

Тадбир давомида қизиқарли саҳна кўринишлари, қиличбозлик тарихига бағишланган турли чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, мураббий ва спортчилар томонидан мастер-класслар намойиш этиб берилди. Йиғилганлар учун танлов ташкил этилди ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад аҳолини қиличбозликка қизиқтириш, ушбу спорт тури оммавийлигини оширишдир. Пойтахтимизда ўтказилган Бутунжаҳон қиличбозлик куни йиғилганларда катта таассурот қолдирди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг