UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради 0 19:39Мутал Назаров Лас-Вегасда ўтган American FullContact Karate турнирининг энг яхши ҳаками деб топилди 0 19:07Исроил Мадримов: "Канело Кроуфордни муддатидан аввал енгиши мумкин" 0 18:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади? 0 18:23Собиқ жаҳон чемпиони кичик Чавес Мексикада ҳибсдан озод этилди 0 18:01Чарльз Оливейра: "11 октябрь куни барча танқидчиларнинг овозини ўчираман" 0 17:38"Чимаев тарихдаги энг зўр ўрта вазнли" - менежер 0 17:16Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган? 0 16:52Белбоғли курашчиларимиз жаҳон Кубоги ва халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилишди 0 16:42Дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам аниқ медаль бўлади 0 16:27Енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида беш нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади 0 16:01Разамбек Жамалов Лос-Анжелесни "разведка" қилди (ФОТО) 0 15:39Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади 0 15:17"UFCга ҳозирча Россиядан жангчилар керак эмас". Немков PFL билан шартномани узайтирганини айтди 0 14:53Тони Фергюсон қайси жанглар учун UFC'га қайтишга тайёр эканлигини айтди 0

08 фев 12:09
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Тошкентда “Ҳумо” кўп тармоқли муз саройи қурилиши бошланди

Теглар :  Муз саройиҲумо
Республикамизда болалар ва ёшлар спортини, жумладан, спортнинг қишки турларини ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрининг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишувидаги 9 гектар ҳудудда кўп тармоқли “Ҳумо” муз саройи қурилиши бошланди.

Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу ноёб лойиҳа Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ижтимоий ташаббуси ҳисобланади.

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш Ҳаракат стратегиясида қайд этилганидек, ёшлар сиёсатини такомиллаштириш йўналишларидан бири “ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш”га қаратилган. Экспертларнинг фикрича, пойтахтимизда барпо этилаётган ушбу мажмуа мамлакатда спортни янада ривожлантириш ишида қудратли локомотив бўлиши кутилмоқда.

 

12 минг кишилик трибунага эга кўп функционал сарой ҳудудида муз аренаси, машғулотлар ўтказиладиган майдон, ўқув-кўнгилочар болалар хиёбони, оилавий кўнгилочар марказлар, амфитеатр, фавворали хушманзара боғлар, ресторан ва рекрацион зоналар, боғ ва сайилгоҳ, замонавий паркинг ва бошқа кўплаб иншоотлар жойлашади. Уларда жисмоний имконияти чекланган кишилар учун ҳам барча шароитлар яратилади.

 

Мазкур мажмуа дунёдаги етакчи архитекторлик бюроларидан бири бўлган ва 2018 йилда Корея Республикасининг Пьонгчанг шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган қишки Олимпия ўйинлари учун хам барча олимпия объектларни лойиҳалаштирган бюронинг эксклюзив лойиҳаси бўйича, архитектура ва дизайн соҳасидаги энг замонавий тенденциялардан фойдаланган холда, ҳалқаро спорт федерацияларининг олий даражадаги мусобақалар ўтказиш бўйича стандарт ва талабларга мувофиқ қурилади. Муз саройи дизайнида замонавий қурилиш ечимлари ва илғор технологиялар миллий маданият элементлари билан уйғунлашиб кетади, жумладан иншоотнинг меъморий ғоясидан муҳаббат, бахт ва хурлик рамзи бўлган Ҳумо қуши ўрин олган.

 

Мажмуада ўлчамлари 60х30 метр бўлган иккита - асосий ва машқ муз ареналари режалаштирилган бўлиб, бино умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино 4 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 36 метрни ташкил этади. Муз саройи 12,5 минг ўтириш жойларига эга бўлиб, концерт зали сифатида 10 минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган. Асосий бинода 300 ўринлик машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган. Мажмуа ҳудудида шунингдек, спорт музейи, болалар учун ёпиқ ўйингох, тренажер заллари, фитнес маркази, замонавий типдаги умумовқатланиш шаҳобчалари, спорт анжомлар дўкони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

 

Иншоот атрофи замонавий ландшафт архитектураси усулларидан фойдаланган холда ободонлаштирилади ва аҳолига қулай бўлган маданий хордиқ чиқариш учун майдончалар ва боғлар барпо этилади. Велосипедлар ва роликларда учиш учун алоҳида йўқлакчалар қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари бино ёнида 2000 та автомобиллар учун мўлжалланган 4 қаватдан иборат автотураргоҳ қурилиш ишлари режалаштирилган. Аренада хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар билан бир қаторда баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказиш имконияти бор.

 

Бундан ташқари мажмуада умумхалқ байрамлари, концертлар, кўргазма ва форумлар ўтказиш учун барча шароитлар яратилади. Иншоотда дунё форматидаги энг янги мултимедиа тизими, спорт тадбирлари ўтказиш мақсадида шарҳловчилар учун замонавий маҳсус хоналар, оммавий ахборот воситаларининг тезкор ишлаши учун матбуот марказлари ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Лойиҳа оммавий спорт ва маданий тадбирлар ўтказиладиган ва доимий равишда кўп сонли мухлислар бўладиган иншоотларга қўйиладиган барча хавфсизлик талабларига тўла жавоб беради.

 

Шуни таъкидлаш жоизки, бундай мажмуа қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувидаги маърузасида тилга олинган эди. Давлатимиз раҳбари томонидан шаҳарда янги ёпиқ сув ҳавзалари ва спорт заллари бунёд этилиши, спорт ўйинларига ихтисослашган замонавий универсал спорт мажмуаси қурилиши қайд этилган эди. Лойиҳа оилавий ҳордиқ чиқаришни таъминлашга инновацион ёндошувни тақдим этади ва унда оиланинг барча аъзолари фойдали дам олиши ҳисобга олинган.

 

Мажмуанинг спорт майдончаларида йирик тадбирлар ўтказилишидан ташқари, болалар ва ёшлар хоккей жамоалари ва ёш фигурачилар машғулот ўтказадилар. Шунингдек, жаҳон ва Европа даражасидаги турли чемпионатлар совриндорлари бўлган профессионал-мураббийлар жамоаси раҳбарлигидаги секциялар фаолият олиб боради. Фарзандлари билан келган ота-оналарга саломатлик учун фойдали ва мамнуният билан вақт ўтказиши мумкин бўлган универсал спорт клублари ташкил этилади.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон учун эксклюзив лойиҳа бўлган янги кўп функционал муз саройи бугуннинг ўзида нафақат катта мегаполиснинг, балки дунё миқёсидаги энг яхши спорт-маданий марказларидан бири бўлиш учун жиддий талаблар билан чиқмоқда. Объект 2018 йилнинг 31 декабрь кунига қадар ишга туширилиши мўлжалланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
09 фев 12:08:23
Husniddin Mirzaliyev
Gap yo'q!
   
08 фев 17:41:37
shahzod xojayli
Gulla yashna o'zbekistonim
   
08 фев 14:55:28
uzbek
ofarin doda
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг