UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

22 окт 03:38
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкентда ихтисослаштирилган дзюдо зали фойдаланишга топширилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ДзюдоТошкент
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 102-умумтаълим мактаби ҳудудида бунёд этилган енгил конструкцияли дзюдо залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифи чоғида енгил конструкцияли (сендвич-панелли) спорт иншоотларини қуриш бўйича кўрсатма берилган эди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Халқа таълими вазирлиги ҳамкорлигида бошланган бу хайрли ишлар ана шу ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси бўлмоқда.

Байрамона руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фахриддин Давруков, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ раиси ўринбосарлари Шерзод Ташматов, Сакен Полатов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, МОҚ раиси ўринбосари Азизжон Камилов, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги мутасаддилари, мактаб жойлашган "Боғ кўча" маҳалла фаоллари ҳозир бўлишди.

Маросимнинг кириш қисмида рамзий маънодаги лента кесилиб, дзюдо зали калити мактаб директори Раъно Мирзажоновага топширилди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз нутқи билан тадбирнинг расмий қисмини очиб берди.    

"Ушбу лойиҳа доирасида Республика бўйлаб ҳар бир вилоятда замонавий ихтисослаштирилган дзюдо заллари бунёд этилмоқда. Шу кунгача Самарқанд ва Қўқон шаҳарларида ана шундай замонавий кўринишдаги дзюдо залини фойдаланишга топширган эдик. Бугун сиз билан лойиҳа доирасидаги учинчи ихтисослаштирилган дзюдо залининг очилиш маросимида жам бўлдик. Лойиҳага кўра, Республикамизнинг аҳоли энг зич жойлашган худудларидаги 14 та мактабда 28 000 ўқувчи ва 70 000 нафар болаларни спорт тўгаракларига жалб қилиш имконияти юзага келади. Бизнинг асосий мақсадимиз – жойларда соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг дзюдога бўлган меҳрини мактаб ёшиданоқ уйғотишни таъминлаш иборат", - деди Халқ таълими вазири.

"Ихтисослаштирилган дзюдо зали барча замонавий талабларни инобатга олган ҳолда бунёд этилган бўлиб, эркаклар ва аёллар кийиниш хоналари, душ, автоном иситиш тизими, энг яхши машқ ускуналари, жаҳонда сертификатланган ишлаб чиқарувчиларнинг татами гиламлари билан жиҳозланган. Бундай дзюдо залларининг очилаётгани ҳар биримизни бирдек хушнуд этади. Ўйлайманки, бу ердан юртимиз спорти довруғини дунёга янада танитадиган дзюдочилар етишиб чиқади. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси раҳбариятига шаҳримиз ҳокими номларидан раҳмат айтаман", - деди Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков.


"Сўзим аввалида барчани бугунги байрам – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни билан Миллий олимпия қўмитаси, Федерациямиз ва шахсан ўз номимдан табриклайман. Бугун сиз азизлар билан пойтахтимиздаги 102-сон умумтаълим мактабида замонавий, барча талабларга жавоб берадиган дзюдо залининг тантанали очилиш маросимида кўришиб турибмиз. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида бунёд этилган замонавий дзюдо зали маҳалла аҳли, мактаб ўқувчилари учун бугунги байрамга совға бўлди дейиш мумкин. Ишончим комил, бугун биз очилишида қатнашаётган бу кўркам спорт залидан ҳам яқин йилларда ўзбек спорти довруғини дунёга янада танитадиган дзюдочилар етишиб чиқади", - деди А.Камилов.

"Дунёда дзюдо спорт тури ривожланган давлатлар амалиётига назар ташласак, у ерда болалар дзюдо яккакураши билан мактабдаёқ шуғулланишни бошлайдилар. Халқаро мусобақалар – Олимпиада ва жаҳон чемпионатларидаги катта ютуқлар ҳам айнан шунинг меваси. Ўзбекистонда ҳам жаҳон амалиётидан андоза олиб, дзюдони оммалаштириш, ривожлантириш қуйидан бошланяпти. Бу қурилаётган дзюдо заллари айнан шунинг учун хизмат қилади", - деди Р.Шоабдураҳмонов.  

Дзюдо зали қисқа фурсатда бунёд этилган бўлиб, барча замон талабларига тўлиқ жавоб беради. Залга тўшалган татамида бемалол нуфузли халқаро турнирларни ўтказиш мумкин. Зал ҳажми 30 метрга 18 метрни ташкил қилади. Баландлиги - 10 метр.  

Мактаб ўқувчилари ҳамда дзюдо ва турон яккакураш спорт тури вакилларининг кўргазмали чиқишлари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади. Йил охиригача қолган вилоятларда ҳам айни пайтда қурилиш давом этаётган дзюдо заллари болажонларга совға қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг