UZ

Сўнгги янгиликлар

11:36Бугун Ўзбекистон Суперкубоги учун "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади 0 11:15Парвиз Насруллаев ҳам Қозоғистонда жанг қилади 0 10:54Бугун икки боксчимиз Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0

23 окт 20:05
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкентда кореялик мутахассислар иштирокида семинар ўтказилди

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази кореялик мутахассислар иштирокида семинар ташкил этди.

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташаббуси билан Миллий олимпия қўмитасида жанубий кореялик профессорлар иштирокида спорт тиббиёти бўйича амалий семинар ташкил этилди. Жанубий Кореянинг «Чонг Ён» клиникаси  иштирокидаги ушбу тадбирда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази мутахассислари билан бир қаторда Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, магистр ва клиник ординаторлари ҳамда талабалари ҳам қатнашдилар. 

— Спортни ривожлантириш йўлида спорт тиббиётининг аҳамияти беқиёс, - дейди семинарнинг очилиш маросимида иштирок этган тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдушукур Содиқов. — Спортчининг мусобақага жисмоний томонлама тайёр бўлиши ва тикланишида спорт тиббиёти муҳим ўрин тутади. Шу сабабдан, Ўзбекистонда ҳам мазкур йўналишни ривожлантириш бўйича талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу семинар ҳам бу йўлда навбатдаги қадам бўлди, дейишимиз мумкин. 

Семинарда нутқ сўзлаган Жанубий Кореядан ташриф буюрган профессор Пак Жон Син спорт тиббиёти соҳасидаги янги ютуқлар, уларни амалга ошириш механизмлари, касалликларни халқ табобати ёрдамида даволаш ҳақида маҳорат дарслари ўтиб, маъруза қилди. Буни амалиётда ҳам кўрсатиб беришди. Бундан ташқари, семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

Албатта, спортчининг муваффақиятга эришишида унинг соғломлиги, мусобақага тайёргарлик кўриши, машғулотлардан сўнг тикланиш жараёнларини тўғри ташкил қилиш катта аҳамиятга эга. Мамлакатимизда бундай амалий семинарлар ташкил этилиши эса спорт ривожига ўз ҳиссасини қўшиши, шубҳасиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг