UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

21 июн 14:47
Янгиликлар

Таэквондо

Тошкентда кореялик таэквондо мураббийи ватандоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди

Теглар :  Ким Жин Юнг
Таэквондонинг WT йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Ким Жин Юнг Тошкентда ўлдириб кетилгани ҳақида Корея нашрлари хабар бермоқда.

15 июнь куни Тошкентда икки нафар Жанубий Корея фуқароси ўртасида юзага келган жанжал натижасида улардан бири вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса соат тахминан 04:00 ларда пойтахтнинг Чилонзор тумани Дўмбробод 4-тор кўчасида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган. 44 ёшли Корея Республикаси фуқароси К. Д. маст ҳолатда 40 ёшли юртдоши К.Ж., билан юзага келган келишмовчилик натижасида ўткир тиғли жисмни Ж.Кимга қарата отиб, тан жароҳат етказган. Натижада К.Ж. тан жароҳатлари билан РШТЁИМга олиб борилган.

Мазкур холат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан К. Д.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодекснинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. 16 июнь куни жабрланувчи олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Шу куни Д.К.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи бўлган жанубий кореялик ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.


Ким Жин Ёунг (김진영) 15 июнь куни таниши, ҳамкасби ва ватандоши томонидан пичоқлангани, жабрланувчи касалхонада 6 соат давомида операция қилингани, бироқ 16 июнь куни вафот этгани хабар қилинди.

Хабарда Ўзбекистонда бир ой муқаддам ташриф буюрган гумонланувчининг жиноят содир этган жойдан қочиб кетгани, аммо яқин атрофда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олингани қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг