UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

30 май 07:02
Янгиликлар

Кураш

Тошкентда кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди + ФОТО

Уч кун давомида Тошкент шаҳри мезбонлик қилган кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида республикамизнинг барча ҳудудларидан келган энг кучли ёш ва умидли полвонлар иштирок этишди.

Жами 20та вазн тоифасида кечган баҳсларга барча полвонлар жиддий тайёргарлик билан келганлиги мусобақанинг нуфузини ошириш баробарида уни янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлади.

Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазнли иштирокчилар гиламга чиқишди. Жумладан, қизлар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Наманган вилояти вакиласи Гулчирой Исоқова сурхондарёлик Мухлиса Холмуродовани ҳалол баҳоси билан мағлубиятга учратди. 63 кгдан юқори вазн тоифасида эса қашқадарёлик Маржона Кучимова Бухоро вилояти вакиласи Муштарий Афзаловага ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ўғил болалар ўртасида -83 кг ҳамда ундан юқори вазн тоифаларида гиламга чиққан полвонлар ўртасидаги беллашувлар ҳам ишқибозларнинг диққат марказида бўлди. Унда ёш умидли полвонларимиздан сирдарёлик Ислом Ғиёсов ҳамда Самарқанд фарзанди Элнур Холмўминов шохсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди.

Мусобақа якунида ғолиблар тантанали тақдирланди. Ўзбекистон чемпионатида кучли учликдан жой олган спортчиларга медаль, диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Ғолиб ва совриндорлар:

Ўғил болалар

-60 кг. вазн тоифасида:

1. Мажидов Оғабек (Самарқанд),

2. Соҳибов Иброҳим (Бухоро),

3. Алиев Сардор (Қашқадарё),

3. Асқаров Лазизбек (Тошкент ш.)


-65 кг:

1. Шокиров Озод (Тошкент ш.),

2. Нурметов Мурод (Хоразм),

3. Нутфуллаев Абдуллоҳ (Тошкент ш.),

3. Маҳмудов Орифбек (Тошкент ш.)


-71 кг:

1. Суюнов Эркин (Қашқадарё),

2. Абдусаматов Нурмуҳаммад (Жиззах),

3. Нурмаматов Валижон (Бухоро),

3. Мажидов Жаҳонгир (Бухоро).


-77 кг:

1. Сувонов Миржаҳон (Тошкент ш.),

2. Юсупбоев Ином (Хоразм),

3. Сафаров Дилшод (Навоий),

3. Содиқов Мунисбек (Тошкент ш.)


+83 кг:

1. Ғиёсов Ислом (Сирдарё),

2. Холмўминов Элнур (Самарқанд),

3. Мамаюсупов Искандар (Тошкент ш.),

3. Абдунабиев Азизбек (Сурхондарё).


Қизлар

+63 кг. вазн тоифасида:

1. Кучимова Маржона (Қашқадарё),

2. Афзалова Муштарий (Бухоро),

3. Аралова Моҳинур (Қашқадарё),

3. Усмонова Покиза (Жиззах).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг