UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

09 сен 13:05
Янгиликлар

Енгил атлетика

Тошкентда "Мустақиллик марафони" ташкил этилди

Теглар :  Марафон
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб, пойтахтимизда "Мустақиллик марафони" ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва ProRun спорт мактаби томонидан ташкил қилинган марафонда 16 ёшдан катта бўлган спортчилар 10 километр масофага югуриш бўйича баҳс олиб бордилар.

Марафон иштирокчилари эрталаб соат 7:00да Нукус кўчасида йиғилдилар. Старт 9:00да бошланди. Иштирокчилар "Пахтакор" стадионида жойлашган маррагача югуриб боришди.

Маррага етиб келган дастлабки 300 нафар спортчи эксклюзив медаллар билан тақдирланди. Ғолиб ва совриндорларга аталган эсдалик совғалари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминджанов ҳамда бошқалар томонидан топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг