UZ

Сўнгги янгиликлар

08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0

20 мар 15:48
Янгиликлар

Енгил атлетика

Тошкентда "Наврўз-2018" марафони бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун, 20 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида Наврўз байрамига бағишланган марафон бўлиб ўтди.

Марафон ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш ҳаётига киритиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилди.

Унда маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган 16-30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ҳамда фахрий спортчи ва кўнгиллилар иштирок этди. Югуриш мусобақалари пойтахтимизнинг Нукус, А.Қодирий, Ш.Рашидов, Абай, Навоий, Мустақиллик кўчалари бўйлаб ташкил қилинди.

Марафон қуйидаги масофаларда ўтказилди:
1. 2018 метр;
2. 3 км;
3. 21 км.


Беллашувлар якунига кўра совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

2018 метр, эркаклар

1-ўрин: Азиз Самадов
2-ўрин: Денис Солдатенков
3-ўрин: Руслан Кенжаев
4-ўрин: Самад Расулов
5-ўрин: Ўткир Раҳмонқулов


2018 метр, аёллар

1-ўрин: Нурхон Муҳаммедова
2-ўрин: Зарина Зиганшина
3-ўрин: Света Сегаль
4-ўрин: Ҳамида Аҳмедова
5-ўрин: Озода Ибрагимова


21 км, эркаклар

1-ўрин: Шоҳрух Давлатов
2-ўрин: Владислав Мамедов
3-ўрин: Ортиқ Рамазонов
4-ўрин: Бахтиёр Ўткиров
5-ўрин: Зикрилло Маматқулов


21 км, аёллар

1-ўрин: Тамила Қучқорова
2-ўрин: Ўғилой Музаффарова
3-ўрин: Яна Качалек
4-ўрин: Елена Зенюк
5-ўрин: Анна Романика


3000 метр, эркаклар

1-ўрин: Элёр Давлатов
2-ўрин: Жаҳонгир Раҳматуллаев
3-ўрин: Ҳушмардон Ускенов
4-ўрин: Асрор Мусурмонов
5-ўрин: Ислом Асқаров


3000 метр, аёллар

1-ўрин: Ольга Ташелко
2-ўрин: Зарина Юсупова
3-ўрин: Машҳура Шавкатова
4-ўрин: Шахноза Тоғаймуродова
5-ўрин: Шаҳризода Набихонова

Баҳслар якунида ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Марафонга бағишланган фотогалереяни томоша қилинг.

Суратлар муаллифи Абдулло Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг