UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

24 сен 11:09
Янгиликлар

Гандбол

Тошкентда Осиё чемпионлар лигаси старт олди, жамоаларимизнинг илк натижалари

Пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида гандбол, яъни қўл тўпи бўйича аёллар жамоалари ўртасида Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси бошланди.

Тошкентда илк бор ташкил этилаётган ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон, Эрон, Қозоғистон ва Ҳиндистон жамоалари иштирок этяпти. Осиё чемпионлар лигаси ўз тарихида иккинчи бор ўтказилмоқда. Унинг дастлабкиси Қозоғистоннинг Қизил-Ўрда шаҳрида бўлиб ўтганди.

Чемпионлар лигасида юртимиз спорт шарафини “АGMK” ҳамда “Uzbechka” жамоалари ҳимоя қиляпти. Биринчи ўйин Қозоғистоннинг “ILE” ҳамда Ўзбекистоннинг “AGMK” жамоалари ўртасида ўтказилиб, 36:36 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланди.


Иккинчи жамоамиз “Uzbechka” эса Ҳиндистоннинг “Indiya” клубидан 37:31 ҳисобида устун келди. Қозоғистоннинг “Almaty” ҳам Эроннинг “Larestan” жамоалари баҳсида ён қўшниларимиз 23:19 ҳисобида зафар қучишди.

Бугунги ўйинлар анонси:

14:00. “ILE” (Қозоғистон) – “Almaty” (Қозоғистон)

16:00. “Larestan” (Эрон) – “Uzbechka” (Ўзбекистон)

18:00. “АGMK” (Ўзбекистон) – “Indiya” (Ҳиндистон)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
24 сен 13:20:02
Shahzod Xojayli
Osiyo LCH da ishtirokchilar namuncha kop bunlarni sanashga 40 oyoqning oyoqlari xam yetmaydi ku sanashga
   
24 сен 14:57:08
Ангрен
Shahzod Xojayli фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Osiyo LCH da ishtirokchilar namuncha kop bunlarni sanashga 40 oyoqning oyoqlari xam yetmaydi ku sanashga
Ву-ха-ха-хаааа
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг