UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0

12 май 17:23
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкентда Осиё велоспорт конфедерациясининг Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида Осиё велосипед спорти Конфедерацияси (АСС) Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Осиё велосипед спорти Конфедерацияси Президенти Осама Аҳмад Абдулла ал Шафар, Конфедерация вице-президентлари Шайх Ҳолид Ҳамад Аҳмад Ал Ҳалифа ва Амаржит Сингҳ, Бош котиб Онкара Сингҳ, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Нарбаева, раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаевлар иштирок этишди.

Мазкур Ижроқўм йиғилишида қуйидаги масалалар мухокама қилинди:

– Болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, айниқса, қишлоқ ва чекка-чекка ҳудудларда спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини ривожлантириш; умумтаълим мактабларида — ўқувчилар орасидан жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари спорт захирасини шакллантириш мақсадида синфдан ташқари спорт тўгараклари ва секциялари машғулотларини ташкиллаштириш; илғор халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш масалаларини амалга ошириш;

– юртимизда велоспортни янада ривожлантириш, ёшларни бунга оммавий жалб қилиш орқали етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг иқтидори ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва Осиё велоспорт Конфедерацияси ўртасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни кенгайтириш ва уларни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириш;

– Шоссе бўйича 2019 йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг ташкилий масалалари.

Йиғилиш давомида шунингдек, Осиё велоспорт Конфедерацияси билан ҳамкорликда Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш масаласида фикр алмашилди. Шу ўринда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти томонидан ҳозирги кунда Ҳукумат дастурига асосан Тошкент шаҳридаги велотрекда капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этаётганлиги, велотрек дунё стандартларига жавоб берадиган иншоот бўлиши маълум қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг