UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0

10 июн 10:27
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда ўтказилаётган рейтинг турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент ёзи” рейтинг турнири давом этмоқда.

Олтинчи тур якунларига кўра, Абдулазиз Қурбонов 6 имкониятдан 5,5 очко олган ҳолда “А” гуруҳида етакчилик қилмоқда. Комилжон Азизов, Акбарали Абдуҳакимов, Александр Адишев, Оқжол Раҳматуллаев, Беҳруз Умаров, Шерали Равшанов, Алишер Умурзоқов, Жаҳонгир Маринбоевлар эса 5 очкодан жамғара олишди. Қизлар орасида Озода Шаҳзодова 4 очко билан гуруҳда етакчи бўлиб турибди.

“Б” гуруҳида Алан Исаев, Эъзозбек Маҳмудов, Билолиддин Обидовлар 5,5 очкодан ўз ҳисобларига ёзиб қўйган. Қизлар ўртасида эса 5 очко билан Нилуфар Маҳмудова пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳда пешқадамлик учун дона сураётган Шавкат Абдуҳолиқов, Шаҳзод Тоштемиров, Бунёд Собиржонов, Фахриддин Қиличев, Расул Салимов, Муназзам Сотволдиев, Сухроббек Юсупов, Диёрбек Ҳусановлар ҳисобида ҳам 5 очкодан бор.

Рейтинг турнирида 6 та ўйиндан биронта ҳам очко ололмаганлар ҳам топилади. “А” гуруҳида Беҳрузбек Баҳромовнинг омади чопмаётган бўлса, Худоёр Дилмуродов, Исломбек Норқораев, Нурмуҳаммад Давлатназаров (“Б”)лар ҳам рақиблари қаршисида “мот” бўлиб турибди.

“Тошкент ёзи” турнирининг ғолиб ва совриндорлари 11 июнь куни маълум бўлади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг