UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0

04 май 09:34
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда Ўзбекистон олий лига чемпионати старт олди

Кеча пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати олий лига баҳслари бошланди.

Айлана тарзда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги мусобақада 5 нафар халқаро гроссмейстер - Нодирбек Абдусатторов (2550, чемпионатнинг биринчи рақамли иштирокчиси), Сайдали Йўлдошев (2469), Марат Жумаев (2451), Алексей Барсов (2411) ва Тохир Воҳидов (2400) дона суряпти. 

Биринчи турда Тохир Воҳидов ва Сайдали Йўлдошев ўзаро учрашувда дурангга имзо чекишди. Акмал Файзуллаев ва Улуғбек Тиллаев партиясида ҳам ғолиб номи аниқланмади. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ўйнашига қарамай, Элбек Жумановни мағлуб этди. Марат Жумаев қора доналарда ҳаракат қилиб, Нодирбек Ёқуббоевни енгди. 

Хотин-қиз шахматчилар мусобақасида икки нафар халқаро гроссмейстер - Гулруҳбегим Тохиржонова (2349, чемпионатнинг биринчи рақамли иштирокчиси) ва Сарвиноз Қурбонбоева (2219) иштирок этмоқда. Халқаро мастерлар - Ирина Геворгян (2273), ўтган йилги чемпион Нодира Нодиржонова (2179), Севара Боймуродова (2142), Баҳора Абдусатторова (2082) ҳам ғолиблик учун асосий даъвогарлар қаторида эътироф этиляпти.

Биринчи турда Гулруҳбегим Тоҳиржонова қора доналарда ўйнаб, амадаги чемпион Нодира Нодиржоновани таслим этди. Сарвиноз Қурбонбоева ҳам илк турда ғалабага эришди. Баҳора Абдусатторова рақибаси Дониёровага имкониятни бой бериб қўйди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг