UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Шахмат Олимпиадаси. Йигитларимиз Ҳиндистон билан, қизларимиз эса Сербия билан дуранг ўйнашди 0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади 0 20:19Президент Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли режалар тўғрисида ахборот берилди 0 18:56Двалишвили О'Мэлли ҳақида: "Болам, Умар ҳақида ўзим қайғураман" 0 18:34Футзал. Коста-Рика - Ўзбекистон. Бошланғич таркибимиз маълум 0 17:59Маҳмуд Мурадов эртанги жанги олдидан рақиби билан юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 17:48ФИФА президенти Кубок финалини кўриш учун Фарғонага келади 0 17:25"Умар иккинчи Хабиб бўлади" - Али Абдель-Азиз 0 17:02Париж Олимпиадасида деярли 39 фоиз спортчи допинг текширувдан ўтди. Қайси мамлакат спортчилари энг кўп текширилди? 0 16:39Дана Уайт Жонс фаолиятини тугатиши ҳақида: "Жангдан кейин нима бўлишини кўрамиз" 0 16:16ФИФА президенти Ўзбекистонда давом этаётган ЖЧ ҳақида фикр билдирди 0 15:53Билол Муҳаммад Хабиб билан машғулотлар вақтида: "У спарринг вақтида қаҳва буюртма қилишга ҳам улгурди" 0 15:28Энтони Жошуа қандай ҳолатда боксдаги фаолиятини якунлашини айтди 0 15:07Нодирбек Абдусатторов Гукешга қарши. Ўзбекистон - Ҳиндистон, Ўзбекистон - Сербия. Жуфтликлар маълум! 0 14:45"Бавария" стадионини афсона шарафига ўзгартиради 0

19 ноя 16:26
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкентда Параосиё ўйинлари ўтказилади

Ҳурматли Президентимиз томонидан олимпия ва паралимпия ҳаракатига алоҳида эътибор қаратилиб, зарур инфратузилма ташкил этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 18 майдаги “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу соҳага кенг йўл очди.

Тошкент шаҳри яқинида Олимпия шаҳарчаси қурилаётгани, у ерда 2025 йилда ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинлари ўтказилишидан халқимиз яхши хабардор.

Энди яна бир хушхабар: ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари ҳам Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид маълум қилган.

Бу мусобақани қабул қилиш учун қитъамизнинг бир қатор етакчи давлатлари даъвогарлик қилишган эди. Якунда Осиё Паралимпия қўмитаси Тошкент шаҳри номзодини қўллаб-қувватлади.

Эътиборлиси, шу пайтгача ҳеч қайси давлатда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари кетма-кет ўтказилмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг