UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0 07:45МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди 0

11 мар 20:20
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тошкентда қиличбозлик бўйича қитъалараро халқаро конференция бўлиб ўтди

Теглар :  Қиличбозлик
Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг Тошкентда қиличбозлик бўйича қитъалараро конференция бўлиб ўтди.

“Hyatt” меҳмонхонасида ўтган тадбирда Осиё, Африка, Пан Америка қиличбозлик конфедерациялари мутасаддилари, шунингдек, мамлакатимиз номидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат қиличбозлик федерацияси раиси Мақсуд Абдусаматов иштирок этишди.


Конференция “Дунёда қиличбозликни оммалаштириш, муаммо ва ечимлар” мавзусида ташкил қилинди. Унда расмийларимиз мамлакатимизда қиличбозликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Президентимизнинг бу борадаги ислоҳотлари хусусида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ҳар бир минтақа мутасаддилари ўз ҳудудларида қиличбозликнинг ривожи, оммалашуви, қолаверса, ечимини кутаётган бир қатор муаммолар хусусида гапириб ўтишди. Конференция якунида ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш, уларни керакли инвентарлар билан таъминлаш, мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар ташкил этиш каби истиқболли режалар белгилаб олинди.


Шундан сўнг Осиё чемпионати якунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Анжуман давомида спортчиларимизнинг эришган ютуқлари, жорий йил терма жамоа олдига қўйилган режалар, жаҳон чемпионатига тайёргарлик каби мавзуларда қизғин савол-жавоблар бўлди. Эслатиб ўтамиз, 2-9 март кунлари ўтган мусобақада ўсмирларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи, ёшларимиз эса биринчи ўринни қўлга киритган эди.


Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг