UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

29 июн 16:16
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Тошкентда синхрон сузиш бўйича жаҳон сериясининг сўнгги босқичи старт олди

Теглар :  Сузиш
Аввалроқ синхрон сузиш бўйича жаҳон сериясининг бир неча босқичларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этаётганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Йил бошидан ушбу мусобақалар Париж, Пекин, Токио, Саморин, Будапешт, Мадрид, Сурраей, Лос-Анжелес шаҳарлари ҳамда Сирос оролида ташкил этилди. Навбатдаги баҳсларга айнан Тошкент шаҳри мезбонлик қилмоқда.
Халқаро сузиш федерацияси (FINA) талабига кўра, спортчилар мусобақаларда иштирок этиб рейтинг балларини тўплаб боришади ва шунга кўра, мамлакат спортчиларининг жаҳон рейтингидаги ўрни аниқланади. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон серияси босқичларида Пекин (Хитой), Токио (Япония) ва Сирос ороли (Греция) да бўлиб ўтган баҳсларда муваффақиятли иштирок этиб келишди.

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган мусобақа шу йил ҳисобидан жаҳон сериясидаги сўнгги босқич бўлиб, унда Болгария, Мексика, Германия, Словакия, Қозоғистон ва Ўзбекистон спортчилари совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Баҳслар 1 июлга қадар Тошкент шаҳридаги “Саховат спорт сервис” сузиш ҳавзасида бўлиб ўтади.

Мусобақа якунида синхрон сузиш бўйича FINA жаҳон серияларида иштирок этган спортчиларнинг тўплаган рейтинг балларига кўра кучли учликка кирган спортчиларга (мамлакатлар вакилларига) FINA мукофотлари тақдим этилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг