UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

04 май 14:48
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкентда "Велосипед спорти фахрийлари" веломарафони ўтказилди

Теглар :  Велоспорт
Бугун Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ташаббуси билан пойтахтимиздаги "Пахтакор" стадионида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган "Велосипед спорти фахрийлари" веломарафони ташкил қилинди.

Мусобақани ўтказилишидан асосий мақсад кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, спорт фахрийлари мисолида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, велосипед спорти турини оммалаштириш, кундалик ҳаётда велосипеддан фойдаланиш орқали жисмоний чиниқиш ва экологияни асрашдан иборатдир.5 км масофага ўтказилган велопойгада мусобақа қизғин кечди. 50 ёшдан 64 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида Рустам Губаев биринчи ўринни эгаллади. Мирали Хайруллаев иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, учинчи поғона Илхом Абдуллаевга насиб қилди.

65 ёшдан юқори бўлган иштирокчилар ўртасидаги беллашувларда эса  биринчи ўринни Виктор Клименков қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлардан мос равишда Борис Попов ва Александр Ординлар жой олишди.

Барча иштирокчиларга Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан совғалар тарқатилди. Ғолибларга эса диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг