UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0

15 июл 09:32
Янгиликлар

Волейбол

Тошкентда волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуида волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Осиё волейбол конфедерацияси ҳамда Марказий Осиё волейбол ассоциациясининг 2023 йилги тақвим режасига асосан иккита йирик мусобақа ўтказиляпти. Улардан бири ёшлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати бўлса, иккинчиси 16 ёшгача бўлган ўғил болалар иштирокидаги Осиё чемпионатидир.

Марказий Осиё чемпионатида 5 та мамлакат, Осиё чемпионатида эса қитъанинг 20 давлати терма жамоалари иштирок этяпти. Кеча ёшлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати баҳсларига старт берилди. 

Шу куннинг ўзида мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда Осиё волейбол ассоциацияси, ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, мамлакат волейбол федерацияси мутасаддилари иштирок этди.

Бугун қизлар ўртасида Ўзбекистон-1 ҳамда Ўзбекистон-2, Қозоғистон ва Тожикистон жамоалари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтади. Ўғил болалар ўртасидаги баҳслар куннинг иккинчи ярмида ўтказилиши режага киритилган. Унда Эрон - Қозоғистон, Ўзбекистон - Покистон жамоалари ўз маҳоратларини синовдан ўтказадилар.

Ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилаётган Марказий Осиё чемпионати баҳслари 19 июль санасида ниҳоясига етади. 20-30 июль кунлари эса 16 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг