UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

05 дек 11:27
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкентда йиғин ўтказган Миср терма жамоаси Қоҳирага жўнаб кетди

Теглар :  ДзюдоМиср
Хабарингиз бор, пойтахтимизда бешта давлат дзюдо терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилган эди.

Унда Ўзбекистон, Грузия, Миср, Қирғизистон ва Франция терма жамоалари иштирок этганди. Кеча тунда Миср терма жамоаси делегацияси бир ой давом этган йиғинни якунлаб, Қоҳирага жўнаб кетди. Тошкентдаги машғулотлар Африка чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берди. 

"Аввало, биз учун барча шароитларни муҳайё қилиб берган Ўзбекистон дзюдо федерацияга раҳмат айтмоқчиман. Ҳақиқатан ҳам, яратилган шароитлар юқори даражада бўлди. Фикримни жамоадошларим ҳам тасдиқлашади. Дунёнинг кўплаб давлатларида бўлганмиз, бу каби ўқув-машғулот йиғинларини ўтказганмиз. Лекин Тошкентдаги машғулотимиз шу кунгача ўтказганларимизнинг энг зўри бўлди. Бир ой давомида дунёнинг кучли дзюдочилари билан машғулот ўтказдик. Улар орасида Грузия ва Ўзбекистон терма жамоаларини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Кучли дзюдочилар билан ўтказган машғулотларимиз Африка чемпионатида бизга ас қотади деган умиддаман. Биз яна Тошкентга қайтамиз. Ҳаммаси учун раҳмат!", - дейди Миср терма жамоаси етакчиси, жаҳон чемпионати совриндори, беш карра Африка чемпиони, Африка ўйинлари ғолиби Рамадан Дарвиш. 

Маълумот учун, Тошкентдаги йиғинда Миср терма жамоаси таркибида Муҳаммад Абделаал, Муҳаммад Абдулраҳмон, Аҳмад Абдулраҳмон, Али Ризқ, Хатем Абд Эл Ахер, Муҳаммад Моҳелдин, Аҳмад Элдесоуки, Али Элшоуни, Абдалла Абделсамиа ва Рамадан Дарвиш иштирок этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг