UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

28 окт 15:17
Янгиликлар

Стол тенниси

Тошкентда ёш стол теннисчилар учун халқаро йиғин ўтказилмоқда

Теглар :  Стол тенниси
Айни кунларда “Central Asian University”да стол тенниси бўйича "2023 ITTF - Марказий Осиё умидлари ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда.

30 октябрга қадар давом этадиган тадбирда Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва юртимизнинг 35 нафар 11 ёшли ўғил-қизлари қатнашмоқда.

Мазкур ҳафталик иқтидорли ёшларни саралаш, уларни ўз ёш тоифаларида ўтадиган Осиё ҳамда жаҳон чемпионатлари, бошқа йирик халқаро мусобақаларга тайёрлаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

Халқаро стол тенниси федерацияси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Ҳиндистон аёллар стол тенниси жамоаси бош мураббийи Прабху Мамата эксперт сифатида фаолият олиб бормоқда. Мутахассис ташкил этилган йиғин давомида ёш спортчиларнинг техникаларини кучайтириш, уларга ушбу спорт турининг ўзига хос қирраларини ўргатиш борасида ўз билимларини улашмоқда.

Режага мувофиқ, 28-30 октябрь кунлари ўртоқлик мусобақаси ўтказилиб, ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг