UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0

19 мар 11:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентдаги IBA оқшомида америкалик машҳур боксчи рингга чиқади (Постер)

Хабарингиз бор, 14 апрель куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" турнири ўтказилади.

Ташкилотчилар мусобақадан ўрин олган навбатдаги жангни эълон қилди.

Унга кўра, оғир вазн тоифасида америкалик таниқли чарм-қўлқоп устаси Майкл Хантер оқшом доирасида рингга чиқади. Унга Россия вакили Артём Суслёнков рақиблик қилади.

Маълумот ўрнида, Хантер проф фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, 21 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. У турли йилларда Александр Усик, Александр Устинов, Александр Поветкин билан жанг қилган. Хантер фаолияти давомида WBA Intercontinental ва IBO Intercontinental камарларини қўлга киритган.

Артём Суслёнков эса жами 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган.

Аввалроқ, Тошкентдаги "IBA Чемпионлар оқшоми"нинг марказий жанги Ҳасанбой Дўсматов ҳамда испаниялик Самуэль Кармона ўртасида IBA камари учун ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг