UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0

07 июл 08:26
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкентдаги мактабларга текбол инвентарлари етказилмоқда

Теглар :  Текбол
Бир неча ой муқаддам Халқаро текбол федерацияси (ХТФ) раҳбарияти юртимизга ташриф буюриб, мазкур спорт турини мамлакатимизда тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, МОҚ ва ХТФ ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Ушбу ҳамкорлик битимининг амалий ишлари бошлаб юборилди.

Тадбир пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 38-мактабида бўлиб ўтди. Унда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси Ойбек Касимов, шунингдек, Фарҳод Тожиев, Азиз Ибрагимов, Ислом Иномов, Шавкат Саломов, Камолиддин Мурзоев, Руслан Мезлитдинов, Суннатилла Мамадалиев каби яқин ўтмишимизнинг таниқли футболчилари, мактаб раҳбарияти ва ўқувчилари иштирок этишди.

ХТФ томонидан юртимизда ушбу спорт турини оммалаштириш учун 100 та стол ажратилди. Уларнинг дастлабкиси Учтепа туманидаги ушбу мактабга топширилди. Тадбир давомида ўқувчилар учун текбол спортининг қоидалари, ўзига хос хусусияти ва қулайликлари ҳақида маълумот берилди. Ҳақиқатда текбол спорти мактаб ўқувчилари учун жуда ҳам қулай бўлиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга катта туртки бўлади. Қолаверса, тадқимотда ушбу инвентарлар билан 5 та спорт турида беллашиш мумкинлиги алоҳида таъкидланди. Ўз навбатида МОҚ ва Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти мазкур спорт турини янада оммалаштириш бўйича бир қатор масалаларни муҳокама қилиб олишди.

Якунда ушбу мактаб ўқувчилари учун кўплаб текбол инвентарлари тортиқ этилди. Режага кўра, бундай столлар Республикамиз бўйлаб тарқатилади. Шунингдек, мактаб ўқувчиларига соғлом турмуш тарзи тарғиботи, Олимпизм ғояларини тарғиб қилувчи кўплаб китоблар совға қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг