UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0

03 янв 07:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентдаги мусобақа учун таркиб, сарҳисоб ва режалар. Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи интервью берди

Ўтган 2021 йил бокс бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси учун жуда баҳсли бўлди.

Олимпиада ва Осиё ўйинларидаги ҳақиқий муваффақиятсизликдан сўнг жамоани янги мураббий Қайрат Сатжанов қабул қилди - ва у билан бирга боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида бироз тикланишга муваффақ бўлишди. Лекин бу муваффақият тасодифий эмасмиди?.. Бу саволга жавоб янги йилда берилади.

Sports.kz нашри бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси мураббийи Қайрат Сатжанов билан ўтган йил таҳлили ва келгусидаги режалари ҳақида интервью уюштирди. Биз сизга ушбу материални ўзбек тилида тақдим этамиз.


- Қайрат Турсинхонович, январь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳақида гапирсангиз. Унда Қозоғистон терма жамоаси иштирок этадими?

- Ҳа, бўлажак Осиё чемпионатида қатнашамиз. Лекин бизнинг таркиб бу ёшда эмас. Ёшларимиз 17-18 ёшда.


- Ушбу турнирда Қозоғистон U22 терма жамоасига бош мураббий бўласизми?

- Ҳа, жамоани у ерга мен олиб бораман.


- Жамоамизнинг ушбу Осиё чемпионатидаги таркиби маълумми?

- Осиё чемпионати учун таркиб ҳали аниқланмаган. Мурожаат қилдик – ҳар бир вазн тоифасига 2 кишидан ариза беришга рухсат берилади. Бу рўйхатга: 48 кг - Санжар Ташкенбай, Даниял Сабит, 51 кг - Тимур Кабдешов, Дамир Абдикадир, 54 кг - Махмут Сабирхан, Нурсултан Альтинбек, 57 кг - Бийбарс Жексен, Эрболат Сабир, 60 кг - Саматали Толтаев, Муҳаммедсабир Базарбаюлу, 63 кг - Санатали Толтаев, Элнур Суюнбай, 67 кг - Сабиржан Аккаликов, Дархан Дуйсебай, 71 кг - Эрмахан Жакпеков, Армат Арманули, 75 кг - Нурканат Райис, Диас Молжигитов, 80 кг - Ерасил Жакпеков, Нурбек Оралбай, 86 кг - Сагиндак Тогамбай, Мади Амиров, 92 кг - Айбек Оралбай, Эрхат Бекзат, 92 кг - Аманат Сабиргали, Дамир Тойбай. Ана шу йигитлардан терма жамоани танлаймиз.

63,5 кг да – икки киши кўрсатилган, Абзал Серик йўқ, лекин у ҳам кўриб чиқилади. Қозоғистон чемпионатида у ушбу вазн тоифасида иккинчи бўлди. Таркиб 6-20 январь кунлари Туркистон вилоятидаги «Алма-Тау» базасида бўлиб ўтадиган сўнгги йиғин давомида аниқланади. Осиё чемпионати учун Тошкентга 20 - январда жўнаб кетамиз.

- Ушбу мусобақада терма жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Вазифа – ҳар доимгидек, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаш. Лекин у ерда Тошкентда – ўзбекларнинг ватанида бу қийин бўлади... Бироқ, биз, улар айтганидек, охиригача курашамиз.


- Ушбу Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндорлар яқинда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан ўрнак олиб, пул мукофотлари билан тақдирланадими?

- Бонусларга келсак, IBА барча қитъа мусобақаларини моддий жиҳатдан рағбатлантиришини айтди, лекин негадир бу регламентда кўрсатилмаган. Мен аниқ билмайман... Республика федерацияси эса, боксчиларни мукофотлаши керак.


- Умуман, сизнингча, бу ёшдаги боксчилар учун алоҳида мусобақалар ўтказиш керакми?

- Бу бутунжаҳон амалиёти, назаримда. Кўпгина спорт турларида бундай мусобақалар ўтказилади - футболда, курашда қитъа ва жаҳон чемпионатлари ўтказилади. Биз ҳам бу турнирларни яқинда ўтказа бошладик. Ҳатто, ёшлар ўртасида  Олимпия ўйинлари ҳам ўтказилади - ўсмирлар Олимпия ўйинлари. Бу қарор ёшларнинг катталар боксига муаммосиз ўтиши учун қабул қилинди.


- Келажакда бокс бўйича U22 жаҳон чемпионатини бўлиши мумкинми?

- Ҳа. IBА'даги сўнгги жаҳон чемпионатида улар турли турнирлар ўтказишларини айтишган. Мисол учун, бронза медали учун курашда ғолиб бўлган боксчи кумуш учун баҳлашади, очко олади. Ким кумуш медални қўлга киритса, у олтин медаль учун курашади. Шунингдек, ҳар бир совриндорга пул мукофотлари берилади.

Қитъа мусобақалари – Осиё чемпионатлари, Европа чемпионатларида ҳам боксчилар пул мукофотлари билан тақдирланади. Ва бу пул мукофоти миқдори ҳар йили ортиб боради. Бу йил, масалан, жаҳон чемпионатида биринчи ўрин учун 100 минг бўлган бўлса, кейинги йили 200 минг АҚШ доллари бўлишини айтишди.

- Илтимос, 2021 йилдаги Қозоғистон терма жамоасининг натижаларини сарҳисоб қилсангиз. Ўзингиз хоҳлаган ҳамма нарсага эришдингизми?

- Бу йил мен ёшлар терма жамоасида ҳам катта мураббий сифатида ишладим. Жаҳон чемпионатида ҳам 2 олтин, 2 кумуш, 1 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладик. Биринчиси Россия эди - уларда ҳам 2 та олтин бор эди, лекин кўпроқ кумуш ва бронза медаллари эди, менимча. Август ойида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз 1-ўринни эгаллади. У ерда 8 та олтин медални қўлга киритдик. Ўзбекистонликлар иккинчи бўлди – улар 3 та олтинга эга бўлишди. Белграддаги жаҳон чемпионатида ҳам 2 олтин, 2 кумуш, 1 бронза медалини қўлга киритдик. Биз медаллар бўйича 2-ўринни эгалладик, агар очколар бўйича, ўтказилган жанглар - ғалабалар бўйича ҳисоблансак, умумжамоа ҳисобида 1- ўринни олдик.

Натижаларидан мамнунман, аммо биз Сербияда умумжамоа ҳисобида 1- ўринни эгаллашимиз мумкин эди. Агар сиз жаҳон чемпионатини томоша қилган бўлсангиз, ҳакамлар қарорига кўра бир нечта жангларимиз рақиб томонга ўтган. Жумладан, Абилайхон Жусупов ярим финалда япониялик боксчига қарши кечган жангда ғалаба қозонди, аммо ғалаба рақибига берилди. Япониялик жаҳон чемпионига айланди. Бошқа кўплаб вазн тоифаларида ҳам шундай бўлган. Асланбек Шимбергенов чорак финалдаги тенг курашда украиналикка мағлуб бўлди. Украина вакили жаҳон чемпиони бўлди. Агар боксчимиз ушбу жангдан ўтиб кетса, чемпион бўлиши ҳам мумкин эди. Ростини айтсам, у ерда 3-4 та олтин медаль ютишимиз мумкин эди. Аммо улар бизга беришмади ...

Терма жамоамиз эришган натижалардан хурсандман, лекин биз ҳаракат қиламиз. Бизнинг мақсадимиз - Париждаги Олимпия ўйинлари. Ва вазифа у ерда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлиш. Бу бизнинг мақсадимиз ва орзуимиз - биз меҳнат қиламиз ва шу ютуқ сари интиламиз.


- Жаҳон чемпионатидан кейин ҳеч бир боксчимиз профессионалга ўтмайдими?

- Ҳозирча ҳеч ким профессионал боксга ўтмайди. Федерациямиз президенти Кенес Ракишев таъкидлаганидек, ҳозир ҳаваскорлар профессионаллардан ҳам кўпроқ маош олади. Назаримда, ҳозирча, ҳеч ким кетмайди.


Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг