15 июн 13:13
Янгиликлар
Футбол
"Тоттенхэм" ПСЖ футболчиси учун курашга қўшилди
ПСЖ ҳимоячиси Тиаго Силва фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Футболчини Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бош мураббийи Жозе Моуринью мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи. Муаммо эса футболчининг юқори маоши бўлиши мумкин.
Силва жорий мавсум ПСЖ сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Бразилиялик парижликлар сафида 2012 йилнинг ёзидан бери тўп тепади. Transfermarkt футболчини 4,8 миллион еврога баҳолаган.
Олдинроқ, 35 ёшли футболчига "Арсенал" ва "Эвертон" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани айтилган эди.
Ҳавола :
Фикрлар