02 ноя 09:45
Янгиликлар
Футбол
"Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" муддатидан аввал 1/8 финалда!
Европа чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувлари якунланди.
Кечаги ўйинлардан сўнг икки клуб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Ўз майдонида "Реал"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган "Тоттенхэм" ва Италияда "Наполи"дан устун келган (4:2) "Манчестер Сити" муддатдан аввал 1/8 финалга чиқди.
Бир кун аввал ўтказилган тур ўйинларидан сўнг Франциянинг ПСЖ ва Германиянинг "Бавария" клублари ҳам нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритишган эди.
Ҳавола :
Фикрлар