UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0 15:42Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи 0 15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0 15:20Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун яна бешта лицензия! 0 15:04Расман. Тожикистонлик UFC жангчисининг навбатдаги жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:43"Усик фаолиятини якунлаши керак" - Фроч 0 14:22"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи 0 14:01Формула-1. Макс Ферстаппен – Эмилия-Романья Гран-приси ғолиби! 0 13:40Боксчи қизларимиз лицензион турнирга йўл олишди. Турдибекова ҳам Таиландга боради 0 13:19"Бургут" клуби янги мавсум учун янги бош мураббийни эълон қилди 0 12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0

15 фев 15:55
Янгиликлар

Гимнастика

Трамполинчимиз Жаҳон кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилади

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида гимнастиканинг трамполинда сакраш йўналиши бўйича Жаҳон кубоги старт олди.

30 мамлакатдан 150 дан ортиқ спортчи қатнашадиган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакили Фарангиз Рўзиева ҳам иштирок этади. Таъкидлаш жоиз, ушбу турнир Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади.

Мусобақа дастурига кўра, ҳар бир иштирокчи икки эркин дастур бўйича мураккаб элементлардан ташкил топган чиқишларини намойиш қиладилар. Бу борада Фарангиз Рўзиева Анна Каспарян қўл остида мусобақага пухта тайёргарлик олиб борди. Бокуда 2 кун давом этадиган мусобақанинг биринчи кунида саралаш баҳслари ўтказилса, иккинчи куни финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Спортчимиз ҳақида: Фарангиз Рўзиева 1999 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети 2-босқич талабаси. Ўзбекистон чемпиони, қатор халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори, 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинлари иштирокчиси.

Хуршида АБДИКУЛОВА ЎзЖОКУ талабаси


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг