UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0

22 июл 12:34
Янгиликлар

Бошқалар

Триатлон. Aндрей Шарипов Қозоғистондаги мусобақада ғалаба қозонди

Теглар :  Триатлон
2019 йил 20-21 июль кунлари Қозоғистон Республикасининг триатлон бўйича V ёзги Спартакиадаси ўтказилди.

Спартакиада доирасида ҳаваскорлар ўртасида "Temiradam" кубогининг VII босқичи бўлиб ўтди. Нур-Султон, Чимкент, Москва, Тошкент ва Қарағанда вилоятидан келган 38 нафар индивидуал спортчи ва 2 та 'стафета жамоаси спринт - 750 метр сузиш, 20 км велопойга ва 5 км югуриш масофаларини босиб ўтдилар.

Ўзбекистонлик Aндрей Шарипов ушбу мусобақада энг яхши натижани кўрсатди (1 соат 2 дақиқа 30 сония) ва биринчи ўринни эгаллади. Aёллар ўртасида "Temiradam" кубоги 2018 ғолиби Aссел Садвокасова (Нур-Султон) энг яхши вақтни қайд этди: 1 соат 23 дақиқа 7 сония. Aйтиб ўтиш жоиз, Aндрей Шарипов ва Aссел Садвокасова икки йил кетма-кет "Temiradam" кубогининг Қарағанда босқичида ғолиб бўлишди. Иккала спортчи ҳам 2018 йилги мусобақанинг умумий ҳисоби бўйича ғолиб бўлган эди. Жамоа беллашувида 1 соат 11 дақиқа 6 сония натижаси билан Қарағанда вилоятидаги Дриве жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

"Temiradam" триатлон кубоги - триатлон ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш мақсадида ўтказиладиган ҳаваскорлар ўртасидаги Қозоғистон миллий триатлон мусобақаси.

Эслатиб ўтамиз, бу мусобақаларда Aндрей Шариповнинг иккинчи ғалабасидир. Aввалроқ, 2019-йил 12 ва 26 май кунлари Тараз ва Шимкент шаҳарларида бўлиб ўтган "Temiradam" кубогининг иккинчи ва учинчи босқичларида Aндрей Шарипов биринчи ўринни эгаллаган эди. Шунингдек, Aндрей 2019-йил 5 майда ўтказилган "Триатлон Спринт Ташкент" биринчи триатлон мусобақаси ғолиби. У жорий йилнинг 14 июлида "ИРОНМAН" Aстана 70.3 мусобақасида 30-34 ёш гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллади ва 2020 йил 28-29 ноябрь кунлари Таупо шаҳрида (Янги Зеландия) бўлиб ўтадиган 2020 йил ИРОНМAН 70.3 жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон триатлон федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг