UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

20 дек 07:44
Янгиликлар

Тадбирлар

Туман ҳокими «Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам!” акциясида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида ҳам доимий тарзда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун эрта тонгдан туман ҳокими Д.Мусинов бошчилигида тумандаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида «Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам» шиори остида туман ИИБ ходимлари, туман халқ таълими, жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида юриш марафони ва эрталабки бадантарбия машқлари ўтказилди. Унда ёшлар, турли ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда ходимлари, фаоллардан иборат кўнгиллилар фаол қатнашди.

Таъкидлаш лозим, пиёда юриш инсон саломатлиги учун энг фойдали машғулотлардан бири саналади. Бу айниқса бугунги пандемия шароитида ниҳоятда муҳимдир. Буни тўғри англаган мутасадди раҳбарларнинг бу борада «шахсий намуна» бўлишаётгани эса аҳоли ва ишчи-ходимлар орасида соғлом турмуш тарзига эътиборнинг ортишига хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг