UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

22 янв 08:34
Янгиликлар

Дзюдо

Тунис Гран-Присида умумажамоа ҳисобида ўнинчи бўлдик

Африка қитъасининг Тунис давлатида жорий мавсумнинг илк нуфузли мусобақаси - Тунис Гран-Приси якунланди.

Пойтахт Тунис шаҳридаги El Menzah Sports Hall аренаси мезбонлик қилган Гран-При тмусобақасида дунёнинг 46 давлатидан 430 нафар дзюдочи жами 14та вазн (7 нафардан эркаклар ва аёллар) тоифасида татамига чиқди.

Етти нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси якунда биттадан олтин ва бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллади. -66 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шаҳрам Аҳадов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Тунис Гран-Приси ғолибига айланди.


-73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Мирзоҳид Фармонов эса бронза медалини қўлга киритди. У бронза медали учун кечган баҳсда франциялик Бенжамин Аксусни мағлубиятга учратди.

Кеча мусобақанинг сўнгги куни Шермуҳаммад Жандреев (-90 кг) ва Ихтиёр Холмуродов (+100 кг) ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Жандреев илк баҳсдаёқ, Холмуродов эса бронза медали учун кечган учрашувда рақибига ютқазиб қўйди.  

Иккита олтин, 3та бронза медалига эгалик қилган Қозоғистон терма жамоаси умумажамоа ҳисобида биринчи бўлди. Кучли учликдан Украина ва Япония терма жамоалари жой олишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг