01 дек 12:45
Янгиликлар
Теннис
Тунисдаги турнирда қатнашаётган теннисчиларимизда ҳам мағлубият
Туниснинг Хаммамет шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари ўзининг қизғин палласига кирди.
Соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада икки теннисчимиз - Юлия Ким ва Албина Хабибулина ҳам иштирок этаётган эди.
Афсуски, ҳар икки теннисчимиз ҳам мағлубиятга учраб, ўз ишитирокларини якунлашди. Албина Хабибулина илк даврада италиялик Гая Санесига 2:6, 4:6 ҳисобида ютқазди.
Асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келган Юлия Ким эса польшалик Патрисия Поланскадан 5:7, 2:6 ҳисобида енгилди. Теннисчи қизларимиз жуфтликлар баҳсида ҳам мағлуб бўлишди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар