UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0

20 июн 10:59
Янгиликлар

Теннис

Тунислик теннисчи Берлинни забт этди

Теглар :  Онс Жабер WTA 500
Германиянинг Берлин шаҳри мезбонлик қилган WTA 500 турнири тунислик теннисчининг ғалабаси билан якунланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг тўртинчи рақамли теннис маликаси бўлиб турган Онс Жабер WTA рейтингининг 17-поғонасидан жой олган швейцариялик Белинда Бенчичга қарши кортга чиқди. Биринчи сет 6/3 ҳисобида Онс фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетнинг учинчи геймидан сўнг Белинда баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу пайтда ҳисоб 2/1, Жабер фойдасига бўлиб турганди.

Шу тариқа, 54 дақиқа давом этган ва якунига етмай қолган финал учрашувида 27 ёшли Онс Жабер бош совринни қўлга киритди. У 6 та эйс, 3 та брейкни амалга ошириб, умуман қўшхатога йўл қўймади. 25 ёшли Белинда эса ўз ҳисобига 1 тадан эйс ва брейк ҳамда учта қўшхато ёзиб қўйди. 

Бугун эълон қилинган янги рейтингда Онс Жабер учинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу унинг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Жабер фаолиятидаги учинчи совринини қўлга киритди. Берлиндаги муваффақиятли иштирокидан у €93,823 пул мукофоти ва 470 рейтинг очкоси ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг