UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

18 июл 14:14
Янгиликлар

Токио-2020

Туризм ва спорт вазирлигида Токио-2020 Тезкор штаби ўз фаолиятини бошлади

Теглар :  Токио-2020
Барчамиз орзиқиб кутаётган Токио-2020 ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинлари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Бу сафарги мусобақага бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан юқори, десак муболаға бўлмайди. Чунки, 32-маротаба ўтказилаётган ўйинларни иштирокчилар ва албатта мухлислар ҳам анча узоқ, яъни 5 йил кутишди. Ваҳоланки, шу пайтгача бирон маротаба замонавий Олимпия ўйинларининг муддати ўзгармаган.

Мазкур ўйинларнинг юртимиз спортчилари учун аҳамиятли жиҳати шундаки, Токиодаги мусобақалар халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик юбилейи арафасида ўтказилмоқда. Шу боис ҳар бир спортчимиз кунчиқар юртдан ёруғ юз билан қайтиб, истиқлол айёмига муносиб тўёна ҳозирлашни мақсад қилишган.

Бўлажак ўйинларга бўлган қизиқишнинг юқори эканлигини инобатга олган ҳолда Туризм ва спорт вазирлигида тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди. Тезкор штаб 2021 йил 17 июлдан 5-центябрга қадар фаолият кўрсатиб, унинг олдига Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХИИ ёзги Олимпия ва ХВИ Паралимпия ўйинларидаги юртимиз спортчиларининг иштироки тўғридаги кунлик маълумотларни умумлаштириш ҳамда уларни кенг спорт жамоатчилигига етказиш вазифаси юклатилган.

Маълумот учун: Токио-2020 ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 19 июль санасида чартер рейс орқали кунчиқар юртга жўнаб кетишади.

Тезкор штаб билан боғланиш ва керакли маълумотларни олиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

(95) 142-73-77,

(95) 143-73-77

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг