UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

31 май 07:42
Янгиликлар

Футбол

Туркия Ўзбекистон билан ўйин олдидан Грецияни мағлуб этди ФОТО

Теглар :  Туркия
Туркия терма жамоаси 2 июнь санасида Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишидан хабарингиз бор.

Кеча эса турклар Греция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Бироз аввал якунига етган баҳсда бўлажак рақибларимиз грекларни 2:1 ҳисобида таслим қилишди. Антальядаги "Анталья стэдиум"да ўтган баҳсда мезбонлардан голларга "Рома" вакили Женгиз Ундер ва Кенан Караман муаллифлик қилган бўлса, Димитрос Курмпелис 90+3 дақиқада жавоб тўпини киритди. Энди Шенол Гунеш жамоасини Купер бошчилигидаги терма жамоамизга қарши беллашувга тайёрлайди.


Ўртоқлик учрашуви

30.05.2019

"Анталья стэдиум"

Туркия - Греция 2:1

Голлар: Ж.Ундер 11, К.Караман 17- Д.Курмпелис 90+3

Туркия: Угуржан Чақир - Чаглар Союнджу, Каан Айхан, Нозим Сангаре, Умут Мераш - Кенан Караман (Абдулқодир Омур, 46), Озан Туфан (Оғузхон Ўзякуп, 46), Женгиз Ундер (Эмре Белезоғлу, 80), Юсуф Язичи (Ирфан Қаҳвежи, 46), Окай Йокушлу (Маҳмут Текдемир, 61) - Женк Тосун (Гувен Ялчин, 56).

Греция: Александрос Пасхалакис - Валерьянос, Кутрис, Курбелис - Фортунис, Пелкас, Масурас, Мавриас, Сиопис - Кулурис, Самарис.


Бугун Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Нозим Сангаре 25 ёшга тўлди. Терма жамоа делегацияси эса Нозим учун махсус торт тайёрлатишди.


Сангаре тортни терма жамоа бош мураббийи Шенол Гунеш билан бирга кесди.


Рамзий маънода тортнинг биринчи бўлагини Туркия терма жамоаси афсонаси ва сардори Эмре Белозоғлу Нозимга едириб қўйди.


Ушбу кичик тадбир тушгача ташкиллаштирилган эди. Кечқурун эса Гунеш Сангарени асосий такрибда майдонга туширди ва у 90 дақиқа майдонда тўп тепди.


Дарвоқе, бугун айнан Нозим Сангаре, шунингдек дарвозабон Угуржон Чақир ва Умут Мераш Туркия терма жамоасидаги дебютларини ўтказишди. Бундан ташқари, 2-бўлимда майдонга тушганлардан Абдулқодир Омур ва Гувен Ялчин ҳам биринчи бор терма жамоа либосида майдонга тушишди.



Энди Туркия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши 2 июндаги баҳсга тайёргарликни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси эртага кечга яқин Туркиянинг Аланья шаҳрига етиб келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг