UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0

10 авг 08:00
Янгиликлар

Шахмат

Туркия ёшлар ва спорт ишлари вазири Мехмет Касапоглу Ўзбекистон халқини шахматдаги тарихий ғалаба билан табриклади

Хабарингиз бор, айни кунларда Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари қизғин тарзда давом етмоқда.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини 265 нафар спортчимиз ҳимоя қилишяпти.

Юртимиз атлетларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳам айни вақтда Конья шаҳрида бўлиб турибди.

Шунингдек, вазир ташрифининг кун тартибидан хорижлик спорт мутасаддилари билан учрашувлар ўтказиш ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ҳам ўрин олган.

Хусусан, бугун Коньядаги “Grand Millenium” меҳмонхонасида Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳамда Туркия ёшлар ва спорт ишлари вазири Мехмет Касапоглу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида спорт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, футбол, дзюдо, бокс, оғир атлетика каби спорт турларида кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.


Шу ўринда Адхам Икрамов Туркия ёшлар ва спорт ишлари вазири Мехмет Касапоглу ҳамда V Ислом бирдамлик ўйинлари ташкилотчиларига спортчилар учун яратилган шароитлар ва юқори даражада ташкил етилаётган тадбирлар учун ўз миннатдорлигини билдирди.

Қолаверса, А.Икрамов туркиялик ҳамкасбига Ўзбекистонда ташкил етилаётган нуфузли халқаро мусобақалар, жумладан шу йил ўтказиладиган дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати, бокс бўйича 2023 йили бўладиган жаҳон чемпионати, яқинда мезбонлик ҳуқуқи қўлга киритилган шахмат бўйича 46-Бутунжаҳон олимпиадаси ҳақида тўхталиб, ушбу тадбирларда Туркия спорт делегациясини ҳам фаол иштирок этишга чақирди.


Учрашув қизғин давом этаётган бир вақтда Адхам Икрамовга ўзбекистонлик ёшлар 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлишгани тўғрисидаги ахборот етказилди ва бу хушхабардан мамнун бўлган Туркия ёшлар ва спорт ишлари вазири Мехмет Касапоглу Ўзбекистон халқи ва олимпиада ғолибларини тарихий ғалаба билан муборакбод этиб, шахматчи ёшларга келгуси мусобақаларда улкан зафарлар тилади.

Учрашув якунида томонлар ўзаро совғалар алмашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг