UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Жейк Пол муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0 18:02"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 17:41"Полни ҳурмат қилишни бошлаш керак" - UFC собиқ чемпиони 0 17:20"Усман — Махачев учун энг хавфли рақиб" - UFC собиқ жангчиси 0 16:59Жошуа: "Фьюри деган қоринбойга шарт қўйдим" 0 16:38Мбаппе Криштиану Роналдуга мурожаат қилди 0 16:17"Жейк Жошуа билан жангда тўртта раундни ютганди" - Логан Пол 0 15:56Пол — жағ синиши ҳақида: "Юрак жойида. 10 кундан кейин Канелони беринг" 0 15:35Шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди! 0 15:142025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду Топ-30`дан жой олмади 0 14:53"Мен норозиман" — Энтони Жошуа Жейк Полга қарши жанг ҳақида 0 14:32UFC Пауло Коста, Ренато Мойкано, де Риддернинг жангларини эълон қилди + ПОСТЕР 0 14:11"Бундай одамларни кам учратганман". Майк Тайсон Макгрегорга тавсиф берди 0 13:50Мбаппе "Реал" тарихидаги Роналдунинг рекордини такрорлади 0 13:29WTA йил якунлари бўйича бир қатор номинация ғолибларини эълон қилди 0

20 авг 10:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Енгил атлетика, Токио-2020

Туркманистон Олимпиададаги иштирокини медалсиз якунлади

Туркманистон терма жамоаси Рио-2016 Олимпиадасидаги иштирокини медалсиз якунлашга мажбур бўлди.

Лекин тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иккита миллий рекорд янгиланди. Рио Олимпиадасида Туркманистон терма жамоаси 9 нафар спортчи билан иштирок этди. Улар дзюдо, оғир ва енгил атлетика, бокс ва сузиш мусобақаларида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Туркманистонлик спортчилар орасидан сўнгги бўлиб Аманмурод Хоммадов енгил атлетиканинг босқон улоқтириш мусобақасида иштирок этиб, 33 спортчи орасида 30-ўринни эгаллади.


Туркманистон терма жамоаси учун Рио Олимпиадасидаги энг яхши натижа – 13-ўрин бўлди. Бу натижага боксчи Арасланбек Очилов ва оғир атлетикачи Гулнабат Қодирова эришди. Қодирова икки курашда 195 килограмм тошни ўзига бўйсундирди. Сузиш мусобақасининг чалқанча усулдаги баҳсларида иштирок этган Мердан Атаева 100 метр масофада 56,34 сония натижа билан миллий рекордни янгилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон терма жамоаси Олимпиадада 1996 йилдан бери иштирок этиб келади. Лекин ҳозирча уларга тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида медал олиш насиб қилмаяпти. Айнан Туркманистон МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Олимпиада медалини олмаган ягона давлат хисобланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
20 авг 11:36:26
Jonny
Birni korib shukr qil, birni korib fikr qil!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг