UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Шоҳжаҳон Эргашев Сабриель Матиасга жанги олдидан омад тилади + ФОТО 0 19:20"Канело энг зўрлар билан жанг қилмоқчи эмас" - Бенавидес 0 18:59Тони Кроос Шотландияга қарши баҳсда берган пасларининг 99% аниқ бўлди 0 18:38Флойд Мэйвезер мафиознинг набирасига қарши жанг қилади 0 18:17Амалдаги BOSS Open чемпиони ютқади, унинг рақиби 31 та эйс зарбасини амалга оширди 0 17:53Перейра Прохазка билан жангдан сўнг йил охиригача танаффус қилмоқчи 0 17:30Бу қизиқ! Германия ҳимоячиси Рюдигер Шотландиянинг Евролар тарихидаги тўпурарларидан бирига айланди 0 17:09Даниэль Кормье Макгрегор - Чендлер жанги бекор бўлганига муносабат билдирди 0 16:48Сафида дунёнинг биринчи ракеткаси бўлган Италия Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибни эълон қилди 0 16:25Дана Уайт Макгрегорнинг жанги бекор бўлганига муносабат билдирди 0 16:02Месси терма жамоадаги голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди 0 15:41Жамал Хилл UFC 303 турнирида жанг қила олмайди 0 15:20⚡️Нодирбек Абдусатторов "Даъвогарлар турнири"да қатнашиш ҳуқуқини берувчи ўринга чиқиб олди 1 14:59Эртанги чемпионлик жанглари олдидан вазн ўлчаш ва сўнгги face to face маросими бўлиб ўтди 0 14:38Евро-2024. Бугун 1-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0

05 апр 12:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Турнирлар ўтказишда Ўзбекистондаги бокс оқшоми намуна бўлиши лозим". Тошкентда ASBCнинг боксни ривожлантириш фонди аъзоларининг йиғилиши ўтказилди

Айни кунларда қитъамизнинг турли худудларидан ташриф буюрган бокс функционерлари, мутахассислар пойтахтимизда бўлиб туришибди.

Шу муносабат билан бугун "Hilton" меҳмонхонасида Осиё бокс конфедерацияси "Боксни ривожлантириш фонди" аъзоларининг йиғилиши ўтказилди. Ушбу фондга ҳамюртимиз, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов раҳбарлик қилиши ҳақида олдинроқ хабар қилгандик

Йиғилишда Сакен Полатовдан ташқари Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв, Осиё бокс конфедерацияси президенти Анас Алотаиба, фонд аъзолари ва бошқалар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққан Умар Кремлёв боксда маркетингни янада ривожлантириш, ҳомийларни жалб қилиш, мусобақаларни янгича форматда ўтказиш, турнирлар ўтказишда Ўзбекистондаги бокс оқшоми наъмуна бўлиши лозимлигини айтиб ўтди. 

Сакен Полатов эса қитъада боксни ривожлантириш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш, бу борада бокси энди ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги ҳақида гапирди. 

Осиё бокс конфедерацияси президенти эса ўз чиқишида Ўзбекистондаги меҳмондўстлик, шундай паллада ажойиб шоу, қитъа бокс конфедерацияси йиғилишини ўтказаётганлиги учун миннатдорчилик билдирди. 

Йиғилиш давомида қўмита аъзолари ташкилий, молиявий ва яна бир қатор масалалар ҳусусида фикр алмашишди.

Йиғилиш якунлангач, меҳмонларга махсус ўзбекона зарбоф чопон кийдирилди ва эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 апр 14:26:06
лазизбек темиров
"Наъмуна" эмас, "намуна" деб ёзилади.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг