UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0 15:34French Open. Элина Свитолина Плишковадан устун келди 0 15:13Исроил Мадримов: "Кроуфорд мукаммал боксчи" 0 15:07WBC Кроуфордни камаридан маҳрум қилди 0 14:52Собиқ UFC жангчимиз Ислам Махачев ва Хабиб Нурмагомедов билан машғулот олиб бормоқда + ФОТО 0 14:31Жошуа Киммих "Барселона"га ўтмайдиган бўлди 0 14:10Грунт қироли Рафаэль Надаль илк бор "Ролан Гаррос" биринчи даврасида ютқазди 0 14:08Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этган пара атлетларимиз тантанали кутиб олинди 0 13:49"Ҳумо" Василий Жилов ва Илья Назаревич билан шартномани узайтирди 0 13:28Ҳамюртимиз Octagon 59 турнирида мағлубиятсиз қозоқ жангчиси билан тўқнаш келади 0 13:07Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди 0 12:46Майк Тайсон самолётдан тўғри касалхонага олиб кетилди 0

02 май 15:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Турсуной Раҳимова Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори этиб сайланди

Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти ЖЧ олдидан терма жамоамиз қизларига омад тилади.

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади.

Терма жамоамиз аъзолари машғулотларнинг сўнгги босқичини деярли ўз якунига етказишди. Қизларимиз 6 май куни Истанбулга йўл олишади. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти терма жамоамиз вакиллари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳам иштирок этди ва боксчиларимизга омад тилади. 

Йиғилиш давомида аёллар терма жамоасига сардор тайинланди. Унга кўра, терма жамоа аъзолари бир овоздан тажрибали Турсуной Раҳимовани сардор этиб сайлашди. Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлган Турсуной билдирилган ишончга жавобан, жамоадошларини ўз ортидан эргаштира олиши, ЖЧдан медаль билан қайтиши ҳақида гапирди.

"Бўлажак жаҳон чемпионатида 10 та вазн тоифасида иштирок этамиз. Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, жисмоний ва руҳий тайёргарликка катта эътибор қаратилган. ЖЧга тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитлар яратиб берилди. Бундан мамнунмиз.

Ҳозирда ҳолатимиз яхши деб ҳисоблайман. Кеча ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори этиб сайландим. Бу менга қўшимча масъулият юклайди. Терма жамоа сардори сифатида шуни айта оламанки, Худо хоҳласа жаҳон чемпионатида ўзимизга билдирилган ишончни оқлаб, Ўзбекистонга тарихий натижа билан қайтамиз", - деди Турсуной Раҳимова.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг